Калафьори: "Мураббий нимани сўраса, шуни майдонда акс эттиришга ҳаракат қиляпмиз"

Sherzod Nurmatov
6 окт 2026, 16:38
Италия терма жамоаси ҳимоячиси Риккардо Калафьори Миллатлар Лигасининг 4-тури доирасида Туркия терма жамоаси устидан қозонилган уйдаги ғалабага (3:1) муносабат билдирди.

Калафьори 64-дақиқада жамоасига ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.

"Ушбу стадионда мен учун алоҳида бир қисмат битилганига ишонаман. Бу ерда дебют қилганман ва айнан шу майдонда миллий жамоа сафидаги илк голимни урдим. Туркиядаги баҳс билан солиштирганда бу бутунлай бошқача ўйин бўлди, устунликни тезда қайтариб олиш жуда муҳим эди, кейин эса учрашувни ғалаба билан якунлаш учун барчасини кўнгилдагидек уддаладик.

Ҳимоячилар томонидан урилган голлар — жамоавий ташаббускорлик ва ҳужумкор тафаккур белгиси. Машғулотларда ишлаб чиқиш учун вақт кам бўлди, аммо биз мураббий нимани талаб қилса, шуни майдонда амалга оширишга ҳаракат қиляпмиз. Голлар борасида бу йилни яхши бошладим, лекин мен учун энг муҳими — жисмонан тайёр бўлиш. Спорт формасида бўлсам, жамоага фойда келтира оламан", – деди 24 ёшли футболчи.

Италия терма жамоаси (4 та ўйиндан сўнг 7 очко) Миллатлар Лигаси “А” дивизиони 1-гуруҳи жадвалида 2-ўринда бормоқда. Турнир доирасидаги навбатдаги баҳсда улар 12 ноябрь куни ўз майдонида Франция терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: UEFA.com