

Август ойида мюнхенликларнинг 23 ёшли ярим ҳимоячиси кетма-кет иккита ўйинда ўзини ёмон ҳис қилган, унга тиббий ёрдам кўрсатилган ва захирага олинган эди. Германиялик футболчи ўзида неврологик дисфункция оқибатида юзага келган, қисқа муддатли, бироқ осон даволанадиган абсанслар (қисқа вақт ҳушни йўқотиш ҳолатлари) аниқланганини маълум қилганди. Ноябрь ойи бошида клуб фахрий президенти Ули Ҳёнесс: "Бироқ у қачондир яна аввалгидек ўйин даражасига чиқа олармикан..." — дея таъкидлаган эди.
Кейинчалик Дрезен Ҳёнесснинг сўзларига муносабат билдириб: "Умид қиламизки, Жамал аввалги даражасига қайтади, акс ҳолда ҳаммасини унинг оиласи ва агентлари билан муҳокама қилишимизга тўғри келади", — деганди.
Дрезен билан бўлиб ўтган бугунги учрашув давомида "Бавария" фан-клуби вакиллари клубнинг Мусиала атрофидаги вазиятни қандай ҳал қилаётгани юзасидан танқидий фикрлар билдиришди.
"Мен сизларнинг эътирозларингизни инобатга оламан. Ўзим ҳам бу борада омма олдида фикр билдирган эдим. Мен Улининг (Ҳёнесс) сўзларини талқин қилишга уриндим ва у вазиятга тушуниш билан ёндашди. Биз Жамалга ўзи муҳтож бўлган вақтни беряпмиз ва шундай қилишимиз ҳам шарт. Мен шунчаки: "Мен ҳеч нарса билмайман ва ҳеч нарса гапирмоқчи эмасман", — деб тура олмайман. Бу мен атайлаб фикр билдиришга ҳаракат қилган мавзу эмас эди.
Менинг вазифам футболчига ғамхўрлик қилишни тақозо этади ва мен Жамалга аввалги даражасига қайтиши учун зарур бўлган вақт берилишини тушунтиришга ҳаракат қилдим. Жамалнинг спортдаги келажаги ниҳоятда муҳим, у ажойиб футболчи. Бироқ бизнинг зиммамизда яна бир масъулият бор — нафақат ўйинчи, балки клуб олдида ҳам. Худди исталган компанияда кимдир ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаришга қодир бўлмай қолганида бўлгани каби.
Бу футбол учун ноёб вазият ва биз буни бошқаришни ўрганишимиз керак. Бундай абсанс ҳолатлари илгари элита спортида ва хусусан, футболда ҳеч қачон учрамаган. Сизлардан бунга тушуниш билан ёндашишингизни сўрайман.
Сизларнинг хабарингиз шундай: "Гапиринг, лекин бироз пастроқ овозда". Менимча, бу ҳаммага тушунарли", — деди Дрезен.



