UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  5 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  6 04:20А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  7 00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  5 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  28

Ўзга олам вакиллари Янгиликлар

Ўзга олам вакиллари

Суперлиганинг 8-турида "Бунёдкор" ўз уйида "Қўқон-1912" жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганидан хабарингиз бор.

Қўқонликлар ғалаба голини сўнгги сонияларда мезбонлар дарвозабони Ҳамидулло Абдунабиевнинг хатоси эвазига уриб кетишди.


Юқорида суратда дарвозабоннинг юзига эътибор беринг. У нима қилиб қўйганини тушунган ва юзида ғам ва қўрқув бор... Бу тактик хато эмас, техник хато ҳисобланади. Техник хато эса исталган футболчида учраб туради, бундан жиддий фожиа ясаш шарт эмас. "Қалдирғочлар" устози Илёс Зейтуллаев ҳам ўйиндан кейинги матбуот анжуманида бу ҳақда айтиб ўтди.

Қизиғи, Ҳамидулло Суперлигамиздаги дарвозабонлар орасида техникаси юқори бўлган ва оёқ билан энг яхши ўйнайдиган дарвозабонлардан бири ҳисобланади. Зарур пайти узун пасларни ярим ҳимоячилардек ижро эта олади. Лекин, тақдир бунақа хатони айнан оёқ билан зўр ўйнайдиган посбонга раво кўрди. Абдунабиев ўйин тугагач майдонни кўз ёшлар билан тарк этди, хатосини жуда чуқур қабул қилди... Дарвозабонлар ўзга олам эканлиги ҳақида кўп бор эшитганмиз, улар ҳатто рақиб бўлган тақдирда ҳам бир-бирига қўпол хатоларни асло раво кўришмайди. Жаҳон футболида хато қилган дарвозабонни нариги жамоа посбони бориб юпатганини кўп бор кўрганмиз. Ўша куни "Бунёдкор" стадионида ўзим шу нарсага эътибор бериб кузатиб турдим. "Қўқон-1912" кипери Азиз Исақов голни нишонлаш учун югуриб борди ва ортига қайтаётганда ҳамкасбининг олдига бориб уни қўллаб қўйди. Учрашув якунланганидан кейин қўқонликларнинг дарвозабонлар мураббийи Хуршид Ходжаев ҳам Абдунабиевнинг олдига бориб унга нималардир деб юпатди. Бу жараён менда илиқ таассурот қолдирди. Булар (дарвозабонлар) чинданам бошқа олам, бир-бирига жароҳат ҳам тиламайди, хато қилишини ҳам хоҳламайди. Чунки, қачондир шундай кун унинг ҳам бошига тушиб қолиши мумкинлигини ҳис қилади ва доим рақиб дарвозабонини ҳам қўллаб-қувватлайди.


Шахсан мен Ўзбекистон МТЖда Ўткир Юсуповдан кейин Абдувоҳид Неъматов билан бирга айнан Ҳамидулло Абдунабиевнинг даври бўлади деб ўйлайман. Унда дарвозабонларга керак бўлган барча кўрсаткичлар бор, боз устига оёқ билан ҳам зўр. Ўша кунги тушкунликдан аллақачон чиқиб кетганини ишонаман. Кейинги учрашувларда одатдаги Ҳамидуллони кўрамиз деб умид қиламан.

Футбол оламидаги дарвозабонлар, сизларга алоҳида RESPECT!

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика