Ўзбекистонлик ҳакамлар Индонезия ва Хитойдаги ўйинларда фаолият юритади

Sherzod Nurmatov
8 май 2026, 15:45
Бугун, 8 май куни Индонезия Лига 2 мусобақаси плей-офф босқичидан ўрин олган "Персипура" – "Адҳякса" учрашуви бўлиб ўтади.

Унда Аскер Нажафалиев бош ҳакам бўлади. Баҳс Индонезия Суперлигасига чиқиш йўлидаги ҳал қилувчи ўйинлардан бири ҳисобланади.

Шунингдек, ўзбекистонлик яна бир ҳакам — Розиябону Юсупова Хитойда бўлиб ўтаётган аёллар ўртасидаги U-17 Осиё Кубоги учрашувини бошқаради.

Мусобақа доирасидаги Филиппин —Хитой Тайпей баҳсида Розиябону Юсупова бош ҳакам сифатида ишлайди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази