

U-20 Осиё Кубоги саралашига тайёргарлик кўраётган вакилларимиз октябрь ойида Озарбайжон билан 2 та ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу ҳақида терма жамоа устози Жамолиддин Раҳматуллаев маълумот берди.
"Тайёргарликка келсак, олдимизда 9 ва 12 октябрь кунлари Озарбайжон билан Тошкентда халқаро ўртоқлик ўйинлари белгиланган",- дейди Жамолиддин Раҳматуллаев.
Маълумот учун, 2027 йилги Озарбайжон ва Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионатида шу ёш тоифасидаги терма жамоамиз иштирок этади



