

Терма жамоа аъзоси Беҳруз Каримов кечаги машғулотлар олдидан таркиб ва тайёргарлик ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Ҳамма яхши кайфиятда етиб келди, барчаси аъло. Мухлисларни хурсанд қиламиз.
Таркибни ҳозир тажрибасиз деб бўлмайди, чақирилмаган футболчилар ҳам астойдил ҳаракат қилишади, деб ўйлайман. Ҳозир ҳаммада иштиёқ яхши.
Осиё Кубогини ҳаммамиз кутаётган эдик, мусобақанинг қолдирилиши ҳам бир яхшиликка. Энди янада муносиб тайёргарлик кўриб борамиз",- дейди Беҳруз Каримов.


