МЮ ва "Ливерпуль" 40 миллион евролик дарвозабонга кўз тиккан

10 ноя 2026, 22:27
"Брайтон" сафида ҳаракат қилаётган нидерландиялик дарвозабон Барт Вербрюгген трансфер бозорида талабга эга.

24 ёшли дарвозабоннинг ўйинларини Англия Премьер-лигасининг бир нечта йирик клублари кузатиб бормоқда. Гап "Ливерпуль”, "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" ҳақида кетмоқда. Нидерландиялик кўплаб етакчи клубларнинг узоқ муддатли режаларида муҳим вариант сифатида кўрилмоқда.

Вербрюгген 2023 йилнинг июлидан бери "Брайтон" сафида ўйнамоқда. Футболчининг амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган. Transfermarkt унинг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/Ekremkonur