UZ

Сўнгги янгиликлар

23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  1 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  4 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  72 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  0 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  227 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  18 20:38Финалиссима УЕФА ва КОНМЕБОЛ қарори билан бекор қилинди. Нега?  6 20:18"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  5 19:38"Барселона" — "Севилья". Таркиблар маълум  5 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  15 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  4 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим"  4 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9

Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман" Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"

Ўзбекистон МТЖ собиқ ҳужумчиси Жаъфар Ирисметов Фабио Каннаваронинг терма жамоага устози бўлгани ҳақида фикр билдирди.

"Очиғи, Каннаваро биз учун сирли мураббий. Унинг мураббийлик тарихини ўрганар эканмиз, у кўп ютуқларга эришмаганини тушунамиз. Гап нафақат унвонлар, балки футболнинг ўзи ҳақида ҳам. Аслида олганда, уни кўпчилик буюк футболчи сифатида эслайди. Федерация қарор қабул қилаётганда қандай мезонларга асосланиб қарор қилганини билмайман. Қолаверса, биз кўпроқ ҳужумкор футболга эътибор қаратганмиз. Менимча, Каннаваро бизга нимадир бера олади деб ўйламайман. 

Бошқа томондан, биз ҳам Сречко Катанецнинг тайинланишига шубҳа билан қарагандик, аммо якунда ҳаммаси жойида бўлди. Жаҳон чемпионатида бизга қандай вазифа қўйилгани ҳали маълум қилинмади. Аммо гуруҳдан чиқиш жамоа учун омадли бўларди. Плей-офф босқичини мақсад қилмасдан туриб турнирга боришдан маъно йўқ", - деб фикр билдирди Жаъфар Ирисметов.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика