

"Бу ерда бўлиш, дунёдаги энг муҳим турнирлардан бирида иштирок этиш – катта шараф.
Дастлабки иккита ўйин қийин кечишини билардим, лекин шуни ҳам биламанки, агар биз бир жамоа бўлиб ўйнасак, Конго устидан ғалаба қозона оламиз.
Мен кўпроқ ўз эътиборимни футболчиларимга ва ўзимга қаратганман. Биласизми, ҳаётим давомида кўплаб яхши ишларни амалга ошириш насиб қилди. Асосий мақсадим – футболчиларим Жаҳон чемпионатида ақалли битта ўйинда бўлса ҳам ғалаба қозониш қандай ажойиб туйғу эканлигини ҳис қилишларига ёрдам бериш", деди 52 ёшли италиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Конго ДР учрашуви Тошкент вақти билан 28 июнь куни соат 04:00 да бошланади.



