UZ

Сўнгги янгиликлар

20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  0 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  0 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  2 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  4 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  2 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  10 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  8 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  1 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  11 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  3

Осиё умидлари қуръани интиқлик билан кутишмоқда Янгиликлар

Осиё умидлари қуръани интиқлик билан кутишмоқда

Бугун Москва шаҳрида ЖЧ-2018га қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Ушбу маросимни жуда кўпчилик сабрсизлик билан кутаётгани бор гап.

Тадбир Тошкент вақти билан 20:00да старт олади. Агар сал ҳаракат қилганимизда биз ҳам жаҳон чемпионатига борган бўлардик, лекин афсуски, бундай бўлмади ва энди бўлиб ўтган ишларни гапиришдан фойда йўқ.

2018 йилги жаҳон чемпионатида биринчи бор ОФКдан бешта терма жамоа иштирок этади. Япония, Саудия Арабистони, Эрон ва Жанубий Корея тўғридан-тўғри мундиал йўлланмасини қўлга киритган бўлса, Австралия қитъалараро плей-офф ўйинларида Гондурасни енгиб, жаҳон чемпионатига йўл олди.

Қуйида жаҳон чемпионатининг Осиёдан иштирокчилари борасида қисқача тўхталиб ўтамиз. Зеро бу жамоалар ҳам қуръани катта қизиқиш билан кутмоқда. ОФК расмий сайти ЖЧга чиққан бешта жамоани Осиё умидлари деб атади.

ЭРОН
ФИФА рейтиндаги ўрни: 34
ЖЧдаги аввалги иштироки: 4 (1978, 1998, 2006, 2014)
Энг яхши кўрсаткич: Гуруҳ босқичи

АВСТРАЛИЯ
ФИФА рейтиндаги ўрни: 43
ЖЧдаги аввалги иштироки: 4 (1974, 2006, 2010, 2014)
Энг яхши кўрсаткич: 1/8 финал (2006)

ЯПОНИЯ
ФИФА рейтингидаги ўрни: 44
ЖЧдаги аввалги иштироки: 5 (1998, 2002, 2006, 2010, 2014)
Энг яхши кўрсаткич: 1/8 финал (2002, 2010)

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
ФИФА рейтингидаги ўрни: 62
ЖЧдаги аввалги иштироки: 
9 (1954, 1986, 1990, 1994, 1998, 2002, 2006, 2010, 2014)
Энг яхши кўрсаткич: 1/2 финал (2002)

САУДИЯ АРАБИСТОНИ
ФИФА рейтингидаги ўрни:
63
ЖЧдаги аввалги иштироки: 4 (1994, 1998, 2002, 2006)
Энг яхши кўрсаткич: 1/8 финал (1994)

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика