UZ

Сўнгги янгиликлар

15:51Пети: "Роналду ҳаттоки Саудия Арабистонида ҳам 1000 та гол ура олмайди"  3 15:25Конте — "Тоттенхэм"даги фаолияти ҳақида: "Мен сеҳргар эмасман"  1 15:02Ван Нистелрой "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Фернандешнинг ўйинига баҳо берди   0 14:41Эшитдик-да! Хориждаги легионерлардан бири Ўзбекистонга қайтиши мумкин  8 14:04Витинья: "Албатта, Роналду ЖЧ-2026да ўйнайди"  2 13:45"Андижон" футболчилари кубок учун қанча мукофот пули олишгани маълум  12 13:22Симеоне: "Родри учун хурсандман. У "Олтин тўп"га лойиқ"  7 12:54"Нефтчи" футболчилари: 3 ойдан буён маош йўқ  25 12:35Мбаппе "Монако"ни сотиб олмоқчи бўлган  1 12:18Луис Энрике ПСЖ тарихидаги энг ёмон мураббий...  0 11:54Қишда "Пахтакор"ни 7 футболчи эркин агент сифатида тарк этиши мумкин  8 11:30Мартинес "Интер" тарихида энг яхши тўпурарга айланди  6 11:10"Футбол олами". "Насаф" бир кам чемпион, "Пахтакор" Қаршида мағлуб бўлди — Суперлиганинг 22-тури ҳақида барчаси  8 10:55Салкам икки йил ҳакамларга раҳбарлик қилган Эркин Бахтиёров қаерда?  0 10:51Аморим қачондан МЮни бошқариши маълум  7

Осиё кубоги-1988. Кувайт либосида ўйнаган Платини, талабалари билан келган Япония ҳамда операциядан кейин финалдаги ҳал қилувчи голни урган футболчи ҳақида ҳикоя қиламиз Янгиликлар

Осиё кубоги-1988. Кувайт либосида ўйнаган Платини, талабалари билан келган Япония ҳамда операциядан кейин финалдаги ҳал қилувчи голни урган футболчи ҳақида ҳикоя қиламиз

Саудия Арабистони кетма-кет иккинчи марта турнирда зафар қучди.

Тўққизинчи қитъа мусобақасига Қатар мезбонлик қилди. 2–18 декабрь кунлари ташкил этилган турнир Доҳа шаҳридаги “Ал Аҳли” ва "Қатар СК" стадионларида бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада ҳам ўтган сафаргидек 10 та мамлакат — Қатар, Саудия Арабистони, Хитой, Сурия, Кувайт, Баҳрайн, Жанубий Корея, Эрон, БАА ва Япония иштирок этиб, бештадан икки гуруҳга бўлинган ҳолда чемпионлик учун кураш олиб борди. 

20 жамоа иштирокидаги саралаш баҳсларида Ироқ, Сингапур, Уммон каби терма жамоалар турли сабабларга кўра қатнашмади. Мезбон Қатар ва амалдаги чемпион Саудия Арабистони саралашдан озод этилди.

"А" гуруҳида Жанубий Корея ва Эрон жамоалари плей-оффга йўл олди. Турнирда илк маротаба қатнашаётган Япония эса гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади. Сабаби, мамлакат ассоциацияси асосий таркибни жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига асраб, шунингдек, мамлакат чемпионатини устун қўйган ҳолда қитъа турнирига саралаш баҳсларида муваффақиятли иштирок этган университет талабалар жамоасини юборди.

"B" гуруҳида эса Саудия Арабистони ва Хитой термалари кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилишди.

Бундан 8 йил муқаддам қитъанинг энг кучли жамоасига айланган Кувайт ҳам мусобақага жиддий ҳозирлик кўрди. Жумладан, бир қатор кучли термаларга қарши ўртоқлик учрашувлари ташкил этилди. Ҳатто таркибга яқинда футболчилик фаолиятини якунлаган Мишель Платини жалб этилди. 

Гап шундаки, ўша даврда Платини Adidas компаниясининг реклама борасидаги "юзи" эди. Собиқ футболчининг агенти унга араб минтақаси ва Яқин Шарқ мамлакатлари бўйлаб гастрол уюштиришни таклиф қилди. Тур давомида Мишель Қатар, Кувайт ва Иорданияга ташриф буюрди. Кувайтга ташриф давомида Платини мамлакат терма жамоасининг СССРга қарши ўртоқлик учрашувига фахрий меҳмон сифатида ташриф буюриши режалаштирилганди. Бироқ Кувайт амирининг таклифига биноан, у Кувайт терма жамоаси сафида 10-рақамли либосда майдонга тушиб, 20 дақиқа ҳаракат қилди. Шунга қарамай, араб давлати 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. 


Қолаверса, Кувайтнинг Осиё кубогидаги ишлари ҳам юришмади, жамоа гуруҳ босқичида бирорта ғалаба қозона олмаган ҳолда ортга қайтишга мажбур бўлди.

Ярим финалда Жанубий Корея Хитойни, Саудия Арабистони эса Эронни мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

Финалда бразилиялик Карлос Альберто Парейра бошчилигидаги Саудия Арабистони терма жамоаси барча ўйинларда ғалаба қозониб келаётган Жанубий Корея билан тўқнаш келди. Франциялик Майкл Вутрот ҳакамлик қилган ҳал қилувчи баҳсда ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида араблар 4:3 ҳисобида зафар қучиб, кетма-кет иккинчи бор Осиё чемпиони бўлишди. Ҳал қилувчи зарбани мусобақа бошланишидан илгари операцияни бошидан кечириб, қорин бўшлиғининг қуйи қисмидан 9 та чок туширилган 23 ёшли футболчи Фаҳад Ал Биши аниқ амалга оширди.

Шу билан бирга, 1980 йилда Кувайт бош мураббийи сифатида Осиё кубогида ғолиб бўлган бразилиялик Карлос Альберто Паррейра учун ҳам бу иккинчи чемпионлик бўлди.

Тўпурарлар: Ли Тэ Хо (Жанубий Корея) - 3та гол
Энг яхши футболчи: Ким Жу Сунг (Жанубий Корея)
Энг яхши дарвозабон: Занг Хуиканг (Хитой)


Ярим финал
Жанубий Корея - Хитой 2:1 (қўш.вақт)
Голлар:
Ли Тэ Хо 93, 103 - Маи Чао 100



Саудия Арабистони - Эрон 1:0
Гол:
Абдуллоҳ 16



Учинчи ўрин учун ўйин
Хитой - Эрон 0:0 (пенальтилар серияси 0:3)

ФИНАЛ
Жанубий Корея - Саудия Арабистони 0:0 (пенальтилар серияси 3:4)
18 декабрь 1988. Доха. "Ал Аҳли" стадиони. 20000 томошабин
Бош ҳакам:
Майкл Вутрот (Франция)

Жанубий Корея: Чо Бюнг Деук, Парк Кюнг Хун, Чунг Юнг Хван, Чо Юн Хван, Гу Санг Бум, Йео Бум Кю, Чо Мин Кук, Чунг Хэ Вун, Хам Хюн Ги (Бюнг Бюнг Жу, 49), Хванг Сунг Хонг (Ли Тэ Хо, 58), Ким Жу Сунг.
Бош мураббий: Лу Хоэ Таик (Жанубий Корея)

Саудия Арабистони: Абдуллоҳ Ал Деайя, Абдуллоҳ Ал Досари, Аҳмад Жамил Мадани, Салиҳ Нуеимеҳ, Муҳаммад Абд Ал Жавад, Солиҳ Ал Солиҳ, Фаҳад Ал Биши, Фаҳад Ал Мусаибеах, Мажид Абдуллоҳ, Юсуф Ал Тунаян (Юссуф Ал Доссари, 105), Саад Ал Доссари (Муҳайсин Ал Жамаан, 72)
Бош мураббий: Карлос Альберто Паррейра (Бразилия) 


Учрашувлар 80 дақиқа давом этган илк Осиё кубоги тарихи ҳамда турнирнинг урушдан ташриф буюрган ғолиби ҳақида ҳикоя қиламиз

Унутилган ва йўқолган кубоклар, сохта медаллар ҳамда ҳалок бўлган болакай — иккинчи Осиё кубоги ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1964. Чемпиони ОФК тарихидан тушиб қолган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1968. Муаммолар гирдобидаги Эрон "Олтин давр"ини чемпионлик билан бошлади

Осиё кубоги-1972. Мезбони алмашган турнир омадли кунда ўйнаган жамоанинг чемпионлиги билан якунланди

Осиё кубоги-1976. Рақиб либосларини кийган ҳолда охирги кубогини кўтарган чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1980. Кубокка эга чиққан мезбонлар, иккинчи ўрин учун уюштирилган парад ҳамда урушда укасини бой берган совриндор ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1984. Саудия Арабистони дебютидаёқ чемпионликка эришди 


Оқил Абдубарноев тайёрлади.  

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика