U-17 Осиё чемпионати. Янги юлдузлар порлашга тайёр

Xayrulla Xoliqov
6 май 2026, 11:45
Кеча, 5 май куни Саудия Арабистонида навбатдаги U-17 Осиё чемпионати старт олди.

Ҳа, бу ўша, ўтган йил ҳам Саудия Арабистонида ўтказилиб, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси финалда икки киши кам қолиб саудияликларни 2:0 ҳисобида мағлуб этган мусобақа. Турнир тарихига назар солсак, бу 21-ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳисобланади.

Тарихга назар

U-17 Осиё чемпионати шу пайтгача 20 марта ўтказилган бўлиб, дастлабки мусобақа 1985 йил Қатарда бўлиб ўтган. Бу турнир баъзан кетма-кет ҳар йил, баъзан ҳар икки йилда бир марта ўтказилган. Дастлаб U-16 Осиё чемпионати номи билан старт олган мусобақа 2023 йилдан тўлиқ U-17 Осиё чемпионатига ўзгарди ва 2025 йилдан ҳар йил ўтказишга келишиб олинди. Қуйида мусобақага мезбонлик қилган мамлакатлар ва барча чемпионларни келтириб ўтамиз.

1985. Мезбон - Қатар. Чемпион - Саудия Арабистони

1986. Мезбон - Қатар. Чемпион - Жанубий Корея

1988. Мезбон - Таиланд. Чемпион - Саудия Арабистони

1990. Мезбон - БАА. Чемпион - Қатар

1992. Мезбон - Саудия Арабистони. Чемпион - Хитой

1994. Мезбон - Қатар. Чемпион - Япония

1996. Мезбон - Таиланд. Чемпион - Уммон

1998. Мезбон - Қатар. Чемпион - Таиланд

2000. Мезбон - Вьетнам. Чемпион - Уммон

2002. Мезбон - БАА. Чемпион - Жанубий Корея

2004. Мезбон - Япония. Чемпион - Хитой

2006. Мезбон - Сингапур. Чемпион - Япония

2008. Мезбон - Ўзбекистон. Чемпион - Эрон

2010. Мезбон - Ўзбекистон. Чемпион - КХДР

2012. Мезбон - Эрон. Чемпион - Ўзбекистон

2014. Мезбон - Таиланд. Чемпион - КХДР

2016. Мезбон - Ҳиндистон. Чемпион - Ироқ

2018. Мезбон - Малайзия. Чемпион - Япония

2023. Мезбон - Таиланд. Чемпион - Япония

2025. Мезбон - Саудия Арабистони. Чемпион - Ўзбекистон

2026. Мезбон - Саудия Арабистони. Чемпион - ???

2027. Мезбон - Саудия Арабистони. Чемпион - ???

2028. Мезбон - Саудия Арабистони. Чемпион - ???

Рекордчи жамоалар

U-17 Осиё чемпионатида шу пайтгача энг кўп Япония ўсмирлар терма жамоаси ғолибликни қўлга киритган - 4 марта (1994, 2006, 2018, 2023). Шунингдек олтита жамоа ҳисобида иккитадан чемпионлик бор: Жанубий Корея, КХДР, Саудия Арабистони, Ўзбекистон, Хитой ва Уммон. Қатар, Эрон, Таиланд ва Ироқ ўсмирлар терма жамоаси эса бир мартадан чемпион бўлган.

Маълумот учун, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ушбу мусобақада 2012 йил Дилшод Нуралиев қўл остида, 2025 йил эса Ислом Исмоилов қўл осида ғолиб чиққан. Шунингдек, биз 2010 йил Тошкент мезбонлик қилган мусобақа финалида ўйнаб, КХДРга 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб иккинчи ўринни эгаллаганмиз.

photo_2026-05-06_11-11-35.jpg

1985-2025 йиллар оралиғидаги умумий рейтингда Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 85 очко билан 8-ўринда боряпти. Вакилларимиз шу пайтгача Осиё чемпионатида 11 бор иштирок этиб, 52та ўйин ўтказган. Шундан 25тасида ғалаба қозониб, 10та дуранг қайд этганмиз ва 17 бор мағлуб бўлганмиз. Жами тўплар нисбати 91-96 (-5). Бу борада Япония ўсмирлар терма жамоаси 160 очко билан яққол пешқадамлик қилмоқда. Японияда тўплар нисбати +105 кўриниш олган.

Бу йилги мусобақа

Ушбу U-17 Осиё чемпионати 5-22 май оралиғида Саудия Арабистонида ўтказилади. Одатда мусобақада 16та жамоа иштирок этишини яхши биламиз, лекин КХДР ўсмирлар терма жамоаси турнирда иштирок этишдан бош тортди ва натижада 15та жамоа қолди. Қизиғи, КХДР терма жамоаси бизнинг гуруҳдан жой олганди.

A гуруҳи: Саудия Арабистони, Тожикистон, Таиланд, Мьянма.

B гуруҳи: Япония, Индонезия, Хитой, Қатар.

C гуруҳи: Жанубий Корея, Яман, Вьетнам, БАА.

D гуруҳи: Ўзбекистон, Австралия, Ҳиндистон.

123.jpg

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси гуруҳдаги иштирокини бугун бошлаши керак эди, бироқ КХДР чиқиб кетгани боис илк учрашувни 10 май куни Ҳиндистонга, кейинги баҳсни 13 май куни Австралияга қарши ўтказамиз. Бугун гуруҳимиздан ўрин олган Австралия - Ҳиндистон баҳси бўлиб ўтади.

Мусобақа регламентига кўра, ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа чорак финалга йўл олади. Чорак финалга чиққан барча 8 жамоа тўғридан тўғри шу йилнинг куз ойларида Қатарда бўлиб ўтадиган U-17 Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлади. Маълумки, U-17 Жаҳон чемпионати учун Осиёга 8та йўлланма берилган.

Терма жамоамиз таркиби

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ушбу Осиё чемпионатида қуйидаги таркиб билан билан иштирок этади. Бош мураббий - Сергей Чигодаев.

Дарвозабонлар

1. Олимжон Шамуратов 11-03-2009, "Пахтакор"

12. Меҳрожбек Сирожиддинов 28-03-2009, РФА

21. Абдулборий Зоиджонов 23-11-2009, "Локомотив"

Ҳимоячилар

2. Машҳурбек Абдисолиев 06-05-2009, "Насаф"

3. Муҳаммадазиз Рўзибоев 08-07-2009, "Ғазалкент"

4. Муҳаммад Ҳакимов 04-10-2009, "Бунёдкор"

5. Элсеварбек Олимов 03-02-2009, "Нефтчи"

13. Миржамол Анваров 12-06-2009, "Одил Аҳмедов ФА"

16. Адис Абдунабиев 10-12-2009, "Оқтепа"

17. Жаҳонгирмирзо Ўктамбоев 10-07-2009, "Бунёдкор"

Ярим ҳимоячилар

6. Муҳаммаджон Маматов 20-07-2009, "Пахтакор"

7. Амирхон Эркинов 10-01-2009, "Одил Аҳмедов ФА"

8. Ислом Равшанов 14-04-2009, "Пахтакор"

10. Миркомилбек Муродов 18-09-2009, "Бунёдкор"

11. Суҳроб Садирджанов 31-03-2009, "Ғазалкент"

14. Муҳаммадодилхон Орифхонов 12-06-2009, "Одил Аҳмедов ФА"

15. Нурмуҳаммад Ўктамов 23-06-2009, "Пахтакор"

18. Фаррух Хайитмуродов 13-01-2009, "Пахтакор"

19. Аҳрорбек Равшанбеков 23-05-2009, "Андижон"

22. Абубакир Раҳимов 04-05-2009, "Одил Аҳмедов ФА"

Ҳужумчилар

9. Асилбек Алиев 01-01-2009, РФА

20. Лазиз Абдураимов 26-10-2009, "Бунёдкор"

23. Рустам Алиев 30-05-2009, "Сурхон"

Осиё чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига омад тилаб қоламиз.

Х.Холиқов

photo_2026-05-06_11-10-45.jpg


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia