UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  0 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  8 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  6 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  10 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0

"Орол"нинг олий лигадаги севимли рақиблари ТОП-5 Янгиликлар

"Орол"нинг олий лигадаги севимли рақиблари ТОП-5

Нукуснинг “Орол” жамоаси Олий лигада 5 мавсум иштирок этган. Жамоанинг лигадаги энг қийин рақиблари ҳақида тўхталиб ўтган эдик.

Бугун эса клубнинг ўзи учун нисбатан осон бўлган рақиблари ТОП-5 лигини эътиборингизга ҳавола этамиз.

5. "Атласчи". 2 ўйин. 1 ғалаба, 1 дуранг. Тўплар нисбати 4:2
"Орол" 1994 йилги мавсумда "Атласчи" жамоаси билан 2 марта учрашган. Марғилондаги беллашувда 2:2 ҳисоби қайд этилган бўлса, Нукусдаги баҳсда 2:0 ҳисобида мезбонларнинг қўли баланд келган. Шу тариқа "Атласчи" жамоаси Олий лига доирасида "Орол"ни юта олмаган иккита жамоанинг бирига айланди. Ўша мавсумда "Орол" 15-ўринни эгаллаб Биринчи лигага тушиб кетган бўлса, "Атласчи" 13-поғонани банд этган.

4. "Янгиер". 6 ўйин. 3 ғалаба, 3 мағлубият. Тўплар нисбати 5:9
"Орол" 1992-1994 йиллар давомида "Янгиер" билан 6 марта ўзаро рақиб бўлган. Ҳар иккала жамоа ҳам ўз майдонидаги ўйинларда ғалаба нашидасини сурган. Жамоаларнинг ўйинларида фақатгина бир марта йирик ҳисоб қайд этилган. 1993 йили Янгиерликлар 3:0 ҳисобида устун келишган.

3. "Кимёгар". 4 ўйин. 2 ғалаба, 1 дуранг, 1 мағлубият. Тўплар нисбати 4:5
"Турон" жамоаси 2000-2001 йилги мавсумларда Нукусдаги беллашувларда "Кимёгар"ни мағлуб этган бўлса, меҳмондаги икки ўйинда бир марта очко билан қайтган. 2001 йили Чирчиқликлар Нукуслик рақибларини 3:0 ҳисобида таслим этишган. Нукусдаги баҳсларда эса минимал ҳисоблар қайд этилган.

2. "Металлург". 4 ўйин. 2 ғалаба, 1 дуранг, 1 мағлубият. Тўплар нисбати 4:2
"Металлург" жамоаси 2000-2001 йилларда икки марта Нукусга сафар уюштириб ҳар иккаласида ҳам "қуруқ" қайтган. Бекободдаги ўйинларда эса 0:0 ва 1:0 ҳисоблари қайд этилган.

1. "Сўғдиёна". 10 ўйин. 4 ғалаба, 2 дуранг, 4 мағлубият. Тўплар нисбати 14:14
"Сўғдиёна" ва "Орол" бир-бирлари учун тенг рақиб бўлишган. Жиззахдаги ўзаро ўйинларда мезбонлар 3 марта ғалаба қозонишган ва қолган 2 беллашувда муроса кўчаси танланган. Нукусдаги баҳсларда эса меҳмонлар бир бора ғалаба қозониб, 4 марта имкониятни бой беришган. Ҳар иккала жамоада ҳам кўрсаткичлар тенг, ҳатто урилган ва ўтказиб юборилган голлар сони ҳам. "Сўғдиёна" бир мартадан 3:0 ва 4:0 ҳисобида ғалабага эришган бўлса, "Турон" икки бора 4:0 ҳисобида устун келган.

БОНУС
"Пахтакор". 10 ўйин. 3 ғалаба, 1 дуранг, 6 мағлубият. Тўплар нисбати 9:20
"Орол" учун "Пахтакор" жамоаси Нукусдаги ўйинларда қийин рақиб бўлмаган. Пойтахтликлар Нукусга 5 марта сафар уюштириб 3 марта мағлуб бўлиб, атиги бир бора зафар қучишган. Тошкентдаги ўйинларнинг барчасида мезбонларнинг қўли баланд келган.


Фурқат Юсупов


"Орол"нинг олий лигадаги энг қийин рақиблари ТОП-5

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика