UZ

Сўнгги янгиликлар

16:07"Манчестер Сити" аллақачон Гвардиолага ўринбосар изламоқда. Мураббийнинг ўзи бунга қандай қарайди?  1 16:00Суперлига. "Андижон" – "Машъал" (матнли трансляция)  6 15:28Лапорта "Барселона" "Камп Ноу"дан кўчишини эълон қилди  1 14:42Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Андижон" бугун ғалаба қозона олмаса, мухлислар кечирмайди"  4 14:19Қозоқ клуби МЮ собиқ футболчиси билан шартнома тузиши мумкин  1 13:54"Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:27"Арсенал" аввал амалга ошириб бўлмаган трансфер мақсади учун катта пул тўлашга тайёр  1 12:59"Сиёсий вазият турнирни бутунлай сояда қолдирмоқда": Лёв Америкадаги ЖЧ бўйича хавотир билдирди  2 12:30"Реал"нинг 18 ёшли футболчиси ЕЧЛда рекорд ўрнатди  18 12:03Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бири фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 11:35"Челси" юлдуз ҳужумчини сотиб олмоқчи. Трансфер учун эҳтимолий сумма маълум қилинди  2 10:25Аёллар Осиё кубоги. Филиппинга мағлуб бўлдик, бироқ ЖЧга чиқиш имкониятини сақлаб қолдик  30 09:40Суперлига. Бугун Андижон ва Бухорода учрашувлар бор  10 09:14Sofascore. Шомуродов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?   4 08:46Чемпионлар лигаси. Ҳафта футболчисига номзодлар эълон қилинди  30

"Оқ-тепа" ўртоқлик учрашувида "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Икки жамоада ҳам янги номлар бор Янгиликлар

"Оқ-тепа" ўртоқлик учрашувида "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Икки жамоада ҳам янги номлар бор

Тошкентда йиғин олиб бораётган "Навбаҳор" жамоаси бугун илк ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Бош мураббий Нўъмон Ҳасанов "Оқ-тепа"га қарши кечган ўртоқлик ўйинида етакчиларга дам беришга қарор қилди ва ёшларга имконият тақдим этди. Кескин курашлар остида ўтган баҳсда ёш "лочинлар" ўз дарвозаларидан бешта тўп олиб чиқишди. Рақибнинг голларига меҳмонлар иккита тўп билан жавоб қайтаришди. Дастлаб Илҳом Алибоев жамоадошининг узатмасидан сўнг гол урган бўлса, Сардор Теляков пенальтини аниқ амалга оширди. "Навбаҳор"да янги келганлардан Хушнуд Авилов ва Фарҳод Мираҳматов тўп тепди. "Пахтакор" дарвозабони Умид Ҳамроев илк дақиқалардан ҳаракат қилди. Майдон эгаларидан Шерзод Қодиров дубль қайд этди, қолган учта голга Идрис Бикмайкин, Сандей Сонг, Акобир Тўраев муаллифлик қилди. "Оқ-тепа" таркибида бугун бир қатор янги номлар майдонга тушганини айтиб ўтиш жоиз. "Шўртан"дан Олим Каримов, "Машъал"дан таклиф қилинган Акобир Тўраев айни пайтда кўрикда бўлиб турибди. Ўтган мавсум иккинчи даврасида "Қизилқум"га ижарага берилган Шерзод Қодиров ҳам жамоага қайтди. Шунингдек мураббийлар штаби африкалик легионер футболчи Сандей Сонгни синовдан ўтказишмоқда. 

Ўртоқлик учрашуви.

"Оқ-тепа" - "Навбаҳор" 5:2

Голлар: Шерзод Қодиров (дубль), Сандей Сонг, Идрис Бикмайкин, Акобир Тўраев - Илҳом Алибоев, Сардор Теляков

"Оқ-тепа": Элёр Бахтиёров, Шерзод Қодиров, Достон Баҳромов, Олим Каримов, Маҳсуд Аълохўжаев, Шаҳзод Маъмуржонов, Дилшод Файзиев, Самуэль Опекс, Идрис Бикмайкин, Сандей Сонг, Муҳриддин Ботиров

Захира: Жамол Ҳикматов, Савелий Абрамов, Абдулазиз Тошкенбоев, Ислом Бойсариев, Талгат Нигматулин, Акобир Тўраев, Абдулазиз Жўраев.

"Навбаҳор": Умид Ҳамроев, Хушнуд Авилов, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Шаҳзод Ҳамидов, Фарҳод Мираҳматов, Ҳусайн Эргашбоев, Абдулҳай Исмоилов, Сардор Теляков, Шерзод Ғуломжонов, Бобир Мамажонов, Илҳом Алибоев

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика