UZ

Сўнгги янгиликлар

22:44Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!  1 22:33The Best: Луис Энрике ФИФА талқинига кўра йил мураббийи деб топилди  2 22:14Сауль: "Реал"нинг мухлислари йўқ. Стадионга борсангиз, ҳеч нарсани ҳис қилмайсиз"  5 21:27Акмал Мозговой Жаҳон чемпионатидаги рақиблар, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги иштироки ва "Банияс" ҳақида гапирди  0 20:55Мусиала 164 кундан сўнг "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотларида қатнашди  1 20:25Расман: "Аякс" июль ойидан бери клубсиз бўлган "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  4 19:36Расман: Ойбек Рустамов — "Насаф" ўйинчиси  3 19:22ПСЖ Мбаппе ишида ютқазди ва йирик миқдорда компенсация тўлайди  1 18:55"Жар" стадиони "Фейр-плей" совринига лойиқ кўрилди  4 18:34Бруну Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" кетишимни истаган, бундан кўнглим оғриган"  4 18:12Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"  7 17:58Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"  7 17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  1 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  6

Олий лига. 5-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 5-тур рамзий терма жамоаси

6-7 апрель кунлари олий лигада 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра сайтимиз ходимлари тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди.

Ғузор клуби "Локомотив"ни мағлуб этиб турнинг энг катта сенсацияларидан бирини қайд этди. Бу баҳсда рақибнинг кўплаб зарбаларини қайтарган "Шўртан" посбони Элдор Тожибоев ҳақли равишда рамзий терма жамоамиздан ўрин олди.



"Навбаҳор" ўз уйида "Машъал"ни таслим қилди. Учрашув тақдири ҳал қилган ягона голни мезбонлар вакили Ҳасанбой Эргашев Муборак клуби дарвозасига урди. Эргашев ҳимояда ҳам ишончли ўйнаганини таъкидлаш лозим.



"Олмалиқ" мавсумдаги илк ғалабасини бу йил ҳозиргача 3та ўйинда 3та ғалабага эришган Қаршининг "насаф" клуби устидан қўлга киритди. Мазкур баҳсда майдон эгалари ҳимоячиси Шавкат Муллажонов қаршиликларга етарлича қаршилик кўрсата олди ва жамоаси дарвозаси даҳлсизлиги сақланишига катта хисса қўшди.



"Шўртан"дан яна бир вакил бу ҳимоячи Умар Эшмуродов бўлди. Ҳимоячи "темирйўлчилар" билан учрашувда ҳисобни очишга эришишдан ташқари рақиб ҳужумчиларига қарши жуда яхши ўйнади. Жамоаси гол ўтказмай ғалабага эришди.



Тур сенсацияларидан яна бирини қайд этган Навоийнинг "Қизилқум" клуби Тошкентда "Бунёдкор"дан устун келди. Бу жамоа сафида Шукурали Пўлатов ҳимоя чизиғида ишончли ўйнади ва "қалдирғочлар"нинг ёш ҳужумчиларига деярли имкон бергани йўқ.



"Сўғдиёна" бу мавсумдаги иккинчи ғалабасини ҳам ўз майдонида қўлга киритди. Даврон Файзиев бошчилигидаги жамоа "Обод"ни таслим қилди. Учрашувда фаол ўйнаган Санжар Рашидов баҳс сўнггида белгиланган пенальтидан гол уриб жамоасига 3 очко келтирди.



"Қизилқум"га тарихий ғалабани келтирган Илҳом Юнусов рамзий терма жамоадан ўрин олмаса адолатдан бўлмас эди. Унинг "Бунёдкор" дарвозасига урган голи чиройли ва жуда ҳам фойдали бўлди. Тажрибали ярим ҳимоячи бу мавсумда иккинчи бор рамзий терма жамоамиздан ўрин олмоқда.



Бош мураббийни алмаштирган "Пахтакор" ниҳоят учта ўйинлик ғалабасиз сериясига барҳам бериб "Металлург"ни мағлуб этди. Шу куни Шерзод Каримов бошқалардан кўра фаолроқ ўйнади ва жамоасининг ғалабасига хисса қўшди.



"Бухоро"нинг хорватиялик легионери Ивор Вейцер "Нефтчи" билан ўйинда фаол ўйнади. Учрашувга нуқта қўйган голни ҳам айнан Вейцер урди ва бу мавсум иккинчи бор рамзий термамизга киришга эришди.



"Олмалиқ"нинг "Насаф" устидан ғалаба қозонишига "аждарлар"нинг собиқ ҳужумчиси Камолиддин Мурзоевнинг урган голи сабаб бўлди. Мурзоев баҳсда рақиб ҳимоячиларига тинчлик бермади ва тўп киритишга эришди.



"Қўқон-1912" ўз майдонида март ойини сенсацион ўтказган "Динамо"дан устун келди. Қўқонликлар ҳужумчиси Филип Райевац кетма-кет тўртинчи ўйинда ҳам гол урди. Бироқ бешинчи тур рамзий терма жамоасига уни эмас Носир Отақўзиевни танлашга қарор қилдик. Сабаби тажрибали Отақўзиев учрашувдаги ҳисобни очди ва анчагина фаол ўйнади.


Championat.asia талқинига кўра 5-тур рамзий терма жамоаси

Дарвозабон
Элдор Тожибоев "Шўртан"

Ҳимоячилар
Ҳасанбой Эргашев "Навбаҳор"
Шавкат Муллажонов "Олмалиқ"
Умар Эшмуродов "Шўртан"
Шукурали Пўлатов "Қизилқум"

Ярим ҳимоячилар
Санжар Рашидов "Сўғдиёна"
Илҳом Юнусов "Қизилқум" (Бу мавсум 2-марта рамзий терма жамоада)
Шерзод Каримов "Пахтакор"
Ивор Вейцер "Бухоро" (2)
 
Ҳужумчилар
Камолиддин Мурзоев "Олмалиқ"
Носир Отақўзиев "Қўқон-1912"


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика