The Best: Луис Энрике ФИФА талқинига кўра йил мураббийи деб топилди
16 дек 22:33
Янгиликлар
Қатарнинг Доҳа шаҳрида ФИФА томонидан ўтказиладиган "The Best" маросими давом этмоқда. Эркаклар футболида йил мураббийи деб ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике топилди. Мураббий эса маросимга келмагани боис мукофотни унинг ёрдамчиси қабул қилиб олди.
Маълумот учун, ПСЖ Луис Энрике бошчилигида ўтган мавсум ЕЧЛни қўлга киритди ва Клублар ўртасидаги ЖЧда финалга қадар етиб борди. Жамоа, шунингдек, Франция чемпионати, кубоги ва суперкубоги, УEФА Суперкубогини қўлга киритди.
Парижликлар бош мураббийи якуний овоз беришда Ҳанс Флик ("Барселона") ва Арне Слотни ("Ливерпул") ортда қолдириб, The Best мукофотини қўлга киритди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар