Ла Лигада навбатдаги истеъфо

Sherzod Nurmatov
15 дек 2025, 14:22
"Реал Овьедо" жамоанинг бош мураббийи Луис Каррион билан тузилган шартномани бекор қилишга қарор қилди.

Унинг мураббийлар штаби ҳам Ла Лига клубидаги фаолиятини тўхтатди.

Луис Каррион жамоа бошқарувига атиги 2 ой олдин келганди. У жамоани 8 ўйинда майдонга бошлаб тушди ва бирорта ҳам ғалабага эришмади: 4 та дуранг ва 4 та мағлубият.

"Реал Овьедо" 16-турдан кейин Ла Лигада қолиш учун кураш зонасида жойлашган — 19-ўрин ва 10 очко.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: realoviedo.es