"Олимпик-MobiUz" бир кунда иккита назорат ўйини ўтказди
21 фев 19:34
Янгиликлар
"Олимпик-MobiUz" бир кунда иккита назорат ўйини ўтказди
Про лиганинг янги мавсумига тайёргарлик кўраётган "Олимпик-MobiUz" клуби 21 февраль куни икки таркиб билан иккита назорат ўйинида майдонга тушди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси майдонида ўтказилган беллашувларнинг дастлабкисида "Олимпик-MobiUz"га лиганинг яна бир иштирокчиси "Лочин" рақиблик қилди. Беллашувдаги ягона голга "Лочин" жамоаси аъзоси Сухроб Ташкинбоев муаллифлик қилди.

Иккинчи ўйин эса Қозоғистонинг "Онтустик" жамоасига қарши ўтказилиб, унда ўзбекистонликлар Маратов ва Ҳайдаровнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар