"Арсенал" Винисиус учун "Реал"га 135 миллион евро таклиф қилди

3 авг 2026, 00:45
"Арсенал" "Реал"га ҳужумчи Винисиус Жуниор учун 135 миллион еврога таклиф қилди.

Манба маълумотларига кўра, бонусларни ҳисобга олган ҳолда битим суммаси 145 миллион еврогача ошиши мумкин. Қайд этилишича, 26 ёшли бразилиялик футболчи АПЛга ўтишга тайёр. Футболчи "Реал"нинг шартномани узайтириш бўйича сўнгги таклифини қабул қилмади.

Винисиус 2018 йилнинг ёзидан бери "Реал" сафида ўйнамоқда. Унинг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Футболчи 2025/26 йилги мавсум барча мусобақаларда 53 та ўйин ўтказиб, 22 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Goal