ОФК хулосаси: Ўзбекистон ЖЧда қандай ўйнади?

Sherzod Nurmatov
4 авг 2026, 17:45
ОФК расмий сайти Жаҳон чемпионатида иштирок этган Осиёнинг барча жамоаларига баҳо бериб чиқди.

Маълумки, тарихда биринчи бор Осиёдан 9 жамоа мундиалда иштирок этди. Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатида ўйнаб катта тажриба тўплади.

Ўзбекистон гуруҳдаги дастлабки учрашувни Колумбияга қарши ўтказиб, 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ўйинда Колумбия осонлик билан ғалаба қозонди деб бўлмайди. Ўзбекистон жиддий қаршилик кўрсата олди, бироқ маҳорат ўз сўзини айтиб, Жанубий Америка вакилига омад кулиб боқди. Мана шу ўйинда гол урган Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатида гол урган дастлабки футболчиси бўлди.

6.jpg

Ўзбекистон кейинги баҳсни мусобақа фаворитларидан бири Португалига қарши ўтказиб, йирик 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу учрашувда Криштиану Роналду икки бор тўп киритди. Кетма-кет иккита мағлубият Ўзбекистон учун вазиятни анча оғирлаштириб қўйди. Гуруҳдан чиқиш учун назарий жиҳатдан имкон бор эди, фақат бунинг учун учинчи турда Конгони мағлуб этиш керак бўларди.

9.jpg

Охирги учрашув Ўзбекистон учун чиройли бошланди, 10-дақиқадаёқ Элдор Шомуродов чиройли зарбаси билан ҳисобни очди. Ҳаммаси Осиё жамоаси учун яхши якун топиши мумкин эди, бироқ тажриба камлиги панд бериб Конго 3:1 ҳисобида ўйинни ўз фойдасига ҳал этди.

7.jpg

Учта мағлубиятга қарамай терма жамоа устози Фабио Каннаваро мусобақа Ўзбекистон терма жамоаси учун тажриба вазифасини ўтагани ҳамда мухлислар терма жамоанинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокидан хурсанд эканликларини айтиб ўтди. Ўзбекистон ривожланиш даврини бошдан кечирмоқда, салбий натижаларга қарамай терма жамоадан прогресс кутса бўлади.

5.jpg

Эндиликда Ўзбекистон бор эътиборини январда бўладиган Осиё Кубоги 2027 мусобақасига қаратади. Ушбу турнирда Ўзбекистон терма жамоаси "B" гуруҳида Баҳрайн, КХДР ва Иордания билан баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: the-afc.com