

Бу ҳақда Чили клуби матбуот хизмати маълум қилди.
“Возинья — энди “Коло-Коло” ўйинчиси”, – дейилади клуб хабарида.
Келишув муддати очиқланмаган, аммо Transfermarkt маълумотларига кўра, шартнома 2026 йилнинг 31 декабригача мўлжалланган.
Возинья 2026 йилги Жаҳон чемпионатида тўртта ўйинда майдонга тушиб, уларнинг иккитасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Дарвозабоннинг “Коло-Коло”га ўтишдан олдинги охирги клуби Португалия иккинчи дивизиони вакили “Шавиш” бўлганди.
Посбон ўтган мавсум барча мусобақаларда 19 та учрашувда иштирок этиб, шулардан олтитасида дарвозасини “қуруқ” сақлади. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг трансфер қиймати 500 минг еврони ташкил этади.



