“Тоттенхэм” “Барселона” ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда

Sherzod Nurmatov
4 авг 2026, 18:55
“Тоттенхэм” “Барселона” ҳужумчиси Ферран Торресни сафига қўшиб олмоқчи.

Бу ҳақда “Diario Sport” нашри хабар бермоқда.

“Шпорлар” марказий ҳужумчи изламоқда. Эли-Жуниор Крупи (“Борнмут”) ва Виктор Осимхен (“Галатасарой”) трансферлари барбод бўлгач, испаниялик футболчи асосий вариантлардан бирига айланди.

2.jpg

“Тоттенхэм” Торреснинг “Барселона” билан шартномани узайтириш бўйича вазиятини ўрганмоқда. Шунингдек, футболчини ПСЖ ҳам ўз сафида кўришни истамоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Diario Sport