

Бу ҳақда миллий жамоа матбуот хизмати хабар берди.
62 ёшли швейцариялик мутахассис ва мураббийлар штаби билан тузилган келишув ўзаро розиликга кўра якунланди.
"Футбол ассоциацияси жаноб Владимир Петковичга ва унинг бутун персоналига миллий терма жамоа тепасида ўтказилган йигирма тўққиз ой давомидаги профессионаллиги, фидойилиги ва жонкуярлиги учун чуқур миннатдорчилик билдиради.
Федерация уларга бажарган ишлари учун чин дилдан миннатдорчилик билдиради ва профессионал фаолиятларини давом эттиришда ҳар томонлама муваффақиятлар тилайди", — дейилади баёнотда.
ЖЧ-2026да Жазоир терма жамоаси 1/16 финалгача етиб борди ва у ерда Швейцария миллий терма жамоасига имкониятни бой берди (0:2).



