UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  0 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  3 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  6 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  4 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  13 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  5 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1

2017 йил Осиёда энг яхши бўлиш учун барча номзодлар маълум, рўйхатда ўзбекистонлик ҳам бор Янгиликлар

2017 йил Осиёда энг яхши бўлиш учун барча номзодлар маълум, рўйхатда ўзбекистонлик ҳам бор

Шу йилнинг 29 ноябрь куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФК йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказади.



Бугун ташкилот расмий сайти барча йўналишлар бўйича энг яхши бўлишга номзодларни маълум қилди.

"Осиё орзуси" соврини


Бу соврин йил давомида яхши ишлаган федерацияга берилади. ОФК йил мобайнида миллий федерациялар ишини кузатиб боради ва якунда уларнинг ишига баҳо бериб, энг яхши федерацияни аниқлайди.

Номзодлар:
Хитой футбол ассоциацияси
Япония футбол ассоциацияси
Сингапур футбол ассоциацияси


"Энг яхши ассоциация" соврини


Бу соврин ҳам энг яхши футбол уюшмасига берилади. Бунда кўпроқ федерацияларнинг жамоатчилик билан қандай ишлагани, аёллар ва болалалар футболига қанчалик эътибор бергани эътиборга олинади. Бу йил мазкур соврин уч хил йўналишдан келиб чиққан ҳолда берилади.

Илҳомлантирувчи:
Эрон футбол федерацияси
Япония футбол ассоциацияси
Жанубий Корея футбол ассоциацияси

Ривожланаётган:
Ливан футбол ассоциацияси
Тожикистон футбол ассоциацияси
Вьетнам футбол ассоциацияси

Интилувчан:
Афғонистон футбол ассоциацияси
Гуам футбол ассоциацияси


"Оммавий футбол ривожига қўшаётган ҳиссаси учун ОФК президенти соврини"


Ушбу соврин ҳам миллий федерацияларга берилади. Фақат бунда федерацияларнинг йил давомида қандай ўқув-курслар ташкил этгани, футболни ривожлантириш учун қанақа дастурлар ишлаб чиққани ҳамда бошқа ассоциациялар билан қай тарзда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйгани эътиборга олинади.

Илҳомлантирувчи:
Австралия футбол федерацияси
Хитой футбол ассоциацияси
Эрон футбол федерацияси

Ривожланаётган:
Гоконг футбол ассоциацияси
Сингапур футбол ассоциацияси
Вьетнам футбол ассоциацияси

Интилувчан:
Бутан футбол федерацияси
Макау футбол ассоциацияси


"Йилнинг энг яхши мураббийи" совринига номзодлар:


Аёллар
Гао Хонг (Хитой)
Асако Такакура (Япония)
Летесиа Баутиста (Филиппин)

Эркаклар
Анге Постекоглу (Австралия)
Ишии Масатада (Япония)
Такафуми Хори (Япония)

"Йилнинг энг яхши футзалчиси" совринига номзодлар:


Алиасқар Ҳасанзода (Эрон)
Тоуҳид Лутфи (Эрон)
Жирават Сорнвичиан (Таиланд)


"Йилнинг энг яхши футболчиси" совринига номзодлар


Аёллар
Саманта Керр (Австралия)
Сунг Хянг Сим (КХДР)
Кумагаи Саки (Япония)

Эркаклар
Ву Лей (Хитой)
Омар Хрбин (Сурия)
Умар Абдулраҳмон (БАА)


Таиландда берилмайдиган совринлар


Яна шундай йўналишлар борки, бунда ҳам ғолиблар аниқланади, бироқ соврин катта гала-концертда ўз эгаларига берилмайди, фақат кейинроқ тақдим этилади. 

ОФК ҳакамлари учун махсус соврин:
Бахтиёр Намозов (Ўзбекистон)


"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" соврини учун номзодлар:


Аёллар
Ким Кёнг Ёнг (КХДР)
Сунг Хянг Сим (КХДР)
Хината Миязава (Япония)

Эркаклар
Таҳа Шариати (Эрон)
Ли Сёнг Ву (Ж.Корея)
Паик Сёнг Хо (Ж.Корея)


"Йилнинг энг яхши легионер футболчиси"га номзодлар:


Аарон Муй (Австралия)
Шинжи Кагава (Япония)
Сон Хёнг Мин (Ж.Корея)

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика