UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  0 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  8 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  6 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  10 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0

ЎФФда фан-клублар аъзолари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди Янгиликлар

ЎФФда фан-клублар аъзолари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди

Ўзбекистон Футбол Федерациясида Тошкент шаҳри жамоалари – “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Локомотив” фан-клублари фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда футбол учрашувларида давомида мухлисларнинг ўзини тутиш маданияти, рақиб жамоа футболчилари ва мухлисларига ўзаро ҳурматда бўлиш, учрашув давомида қайд этилаётган натижадан қатъий назар футболчиларни ўйин охирига қадар қўллаб-қувватлаш, учрашувни бошқариб бораётган ҳакамлар шаънига нолойиқ гап-сўзларни йўллмаслик, стадионга кириш ва чиқиш давомида, учрашув пайтида тартибни сақлаш, тозалик ва озодаликка риоя қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, 4 декабрь куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги финалидан ўрин олган “Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳақиқий ўзбек футболи мухлисларининг маданиятини кўрсатиш кераклиги, стадионда ажойиб муҳит яратган ҳолда ўз севимли жамоа аъзоларини учрашув охирига қадар фаол равишда қўллаб-қувватлаш зарурлиги тилга олиб ўтилди.

Бундан ташқари, миллий чемпионат баҳслари давомида қайси жамоа мухлислари тартибсизликка йўл қўйиб, стадионда ўзларини нолойиқ тарзда тутадиган бўлишса, ўша жамоа Ўзбекистон Профессионал Футбол лигаси томонидан қатъий тарзда жазоланиши, кейинги учрашувларни мухлисларсиз ўтказиши, бу борада клубларга қўйиладиган жарималар миқдори оширилгани фан-клуб аъзоларига етказилди.

Қайд этиш керакки, бу каби фан-клуб аъзолари ўртасидаги йиғилишлар вилоятларда ҳам ўтказилиб, жойларда мухлислар билан  ҳам фаол тарзда иш олиб борилади.

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика