UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20"Нефтчи" U-21 жамоасида украиналик мураббий иш бошлайди  1 09:58"Интер", "Барселона" ва "Ювентус" Жоау Канселуга қизиқмоқда  1 00:55Президент қарори билан Каттақўрғон шаҳрида футбол академияси қурилади  2 00:24Ироқ. Шерзод Темировнинг ягона голи "Арбил" клубига ғалаба тақдим этди. Футболчи ажойиб натижа қайд этмоқда  9 00:15Яйпанга катта футболни қайтариш ҳаракатлари бошланди  4 23:47Луис де ла Фуэнте: "Месси ва Роналду фаолиятини якунламасликлари керак"  3 23:18"Барселона", "Интер" ва "Боруссия" "Хайдук"нинг 18 ёшли ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 22:30"Челси" яқин келажакда натижалар яхшиланмаса, Марескани истеъфога чиқариши мумкин  3 21:56Роберто Ди Маттео мураббийлик фаолияти тиклаш ҳақидаги саволга жавоб берди  2 21:31Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди  17 20:55"Барселона" гол уриш бўйича рекорд ўрнатди  0 20:39Килиан Мбаппе Испания Суперкубоги финалида ўйнаши мумкин  1 19:49"Реал" марокашлик футболчиси билан 2030 йилгача бўлган битим имзолайди  2 19:35"Олимпик" ўйинчиларига маошининг ярмидан воз кечиш таклиф қилинмоқда  5 18:49Мбаппе жароҳат олди  7

Одил Абдумажидов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ, "Қўқон-1912" билан 6 очколик ўйин бўлади" Янгиликлар

Одил Абдумажидов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ, "Қўқон-1912" билан 6 очколик ўйин бўлади"

Суперлигада турнир жадвалининг қуйи қисмида бир нечта жамоалар жон сақлаш учун курашмоқда.

Ғузорнинг "Шўртан" клуби ҳам элитада қолишга астойдил бел боғлаган. Элдор Мойлиев шогирдлари 17-турда юқори ўринларга интилаётган "Бунёдкор" билан сафарда бир очкони қўлга киритди. Учрашувдан сўнг "Шўртан" ҳимоячиси Одил Абдумажидов фикрларини билдирди.


- "Бунёдкор"га қарши меҳмонда ўйнаш қанчалик қийин бўлди? Ўйин ҳақида хулосалар қандай, хотиржамликда фикрлар ҳам бошқача бўлса керак? 

-  "Бунёдкор" тактик жиҳатдан яхши жамоа ҳисобланарди. Улар бекорга юқори ўринларга курашаётгани йўқ. Анчагина қийин ўйин ўтказдик дея оламан. Шунга қарамай муносиб қаршилик кўрсата олдик. 

- Қўлга киритилган бир очкода нима кўпроқ рол ўйнади? 

- Бу ўйинда "Хоразм"га қараганда йигитларнинг кўзи ёниб турди. Майдонда борларини беришди. 

- "Шўртан" учун ҳар бир ўйин финал. Бу босим юклаши аниқ. Ўйинда бу муаммо туғдирмаяптими? 

- Тўғри, айрим эпизодларда муаммо туғдиряпти, чунки хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Бу йўлни ўзимиз танладик. Насиб қилса, "Шўртан"ни Суперлигада олиб қоламиз. 

- Навбатдаги ўйин "Қўқон-1912"га қарши бўлади... 

- Чемпионатдаги энг қийин ўйин кутмоқда. Қўқонликлар ҳам биз каби ҳолатда. Умумий қилиб айтсам 6 очколик ўйин бўлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика