ОЧЛ 2 карра ғолиби ва 8 карра Хитой чемпиони қуйи дивизионга тушиб кетди
28 дек 2022 09:35
Янгиликлар
ОЧЛ 2 карра ғолиби ва 8 карра Хитой чемпиони қуйи дивизионга тушиб кетди
Хитой чемпионати 33-турида “Гуанчжоу” ўз майдонида “Чанчунь Ятай”га йирик (1:4) ҳисобда имкониятни бой берди.
Жамоа охирги тур олдидан қуйи дивизионга тушиб кетиши маълум бўлди. “Хитойлик шерлар” 17 очко билан 17-ўринда турганди.
Эски номи “Гуанчжоу Эвергранд” бўлган клуб 2011-2017 йиллар ҳамда 2019 йилда умумий 8 марта Хитой Суперлигаси ғолиблигини қўлга киритган. Шунингдек, мазкур жамоа 2013 ва 2015 йилларда Осиё Чемпионлар Лигасида муваффақият қозонганди.
Жамоа таркибида ўз вақтида Паули́ньо, Робиньо, Рикардо Гуларт, Алессандро Дьяманти, Альберто Жилардино, Лукас Барриос, Жексон Мартинес каби кўпчиликка таниш футболчилар ҳаракат қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар