Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Хитойга йирик ҳисобда таслим бўлди

Sherzod Nurmatov
6 мар 2026, 15:08
Котрина Кулбите қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа 2-турида Хитой билан рўбарў келди.

Унда хитойликлар 3:0 ҳисобида зафар қучди ва гуруҳда иккинчи ўринга жойлашди. Шундай қилиб, Ўзбекистон бу турда ҳам йирик ҳисобда ютқазди ва плей-оффга чиқиш имкониятини пасайтириб юборди. Кулбите шогирдлари илк турда КХДРга имкониятни бой берганди (0:3).

Терма жамоа 9 март куни 3-турда Бангладешга қарши баҳс юритади ва йирик ҳисобдаги ғалаба гуруҳдан 3-ўрин билан чиқиш учун етарли бўлиши мумкин (энг яхши иккита 3-ўрин эгаси плей-офф йўлланмасини қўлга киритади). 

Ўзбекистон – Хитой 0:3

Голлар: Шао Зикин 30', Ли Кинтон 51', 77'



Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia