Сергей Токов: "Биринчи тайм учун мухлисларимиз олдида уятдаман. Таркиб йиғилганига икки ой бўлди"
18 мар 23:31
Янгиликлар
Сергей Токов: "Биринчи тайм учун мухлисларимиз олдида уятдаман. Таркиб йиғилганига икки ой бўлди"
"Ўйин босим остида ўтди. Биринчи бўлимда жуда ёмон ўйнадик. Нега бундай бўлганини кўриб чиқишимиз керак. Танаффусдан сўнг ўзимизга келиб олгандек кўриндик, аммо бироз омад етишмади. Балки тажрибадир, маҳорат. Бу футбол", - деди Сергей Токов учрашув якунлангач.
- Рақиб биринчи бўлимда кўп бўш зоналарга эга бўлди...
- Ҳа, биринчи таймларда ўйинимиз чиқмаяпти. Балки "настрой" яхши бўлмаётгандир. Ҳозир аниқ бир жавоб бера олмайман. Ҳолатни ўрганиб чиқиб, кейин хулоса қиламиз. Бундай хатоларни тўғрилашимиз керак.
- Иккинчи бўлимда "Бунёдкор" кўпроқ ҳимоялангандек..
- Бундай вазиятга тайёр эмас эдик, менимча. Рақиб бунчалик ҳимояга ўтиб олишини кутмагандик. Барча жамоалар бундай ҳимояни ёриб ўтишга қийналади. Айниқса "Бунёдкор"нинг марказий ҳимоячилари гавдали ва бўйи баланд футболчилар. Кейинги учрашувларда шундай эпизодларни ютиш учун ҳаракат қиламиз.
- "Хоразм" бугунги ўйинда кўпроғига лойиқ эди деб ўйлайсизми?
- Иккинчи тайм бўйича қарайдиган бўлсак, ҳа. Дурангга лойиқ эдик. Биринчи бўлимда ҳам "Бунёдкор" яққол устунлик қилди демаган бўлардим. Футболчининг қўлига тўп тегди ва пенальти белгиланди. Ҳакамлар вазиятни турли хил баҳолашади. Уларнинг қарори, менинг фикрим билан бир хил бўлмади. Мен шуни тушунмайман. Иккинчи таймда эса рақиб футболчининг қўлига тўп тегди, аммо пенальти берилмади. Иккинчи вазият эса, ҳужумчимиз рақиб жамоасининг чап қанот ҳимоячисидан ўтиб кетгандан сўнг фол берилди. Дастлаб ҳакам ўйнашга берди, кейин эса рақиб жамоа камчилик бўлганини кўриб қолиб, дарҳол қоидабузарликни қайд этди. Билмадим, ўша вазиятда биз ҳужумимизни тугатмаслигимиз керак бўлганми дейман. Шундай ҳиссиёт уйғонди. Одатда ҳакамлар вазиятни охиригача кутишади. Агар гол урилса, кейин VAR текширади. Агар 100%лик фол бўлса, ҳакам ўша заҳотиёқ ҳуштагини чалади. Билмадим, балки ҳиссиётларга берилгандирман. Нима бўлганда ҳам жавобгарлик бизнинг бўйнимизда. Натижанинг асосий омили ўзимиз. Биринчи тайм учун мухлисларимиз олдида уятдаман. Янги таркиб шаклланиб бораётганини ҳам ҳисобга олишимиз керак. Таркиб бор-йўғи икки ой олдин йиғилди.
- Энди жамоани катта танаффус кутиб турибди...
- Йигитларга 1-2 кун дам берамиз. Ҳиссиёт ва чарчоқ чиқиб кетганидан сўнг яна йиғиламиз. "Динамо"га қарши учрашувга тайёргарлик кўрамиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Фикрлар