UZ

Сўнгги янгиликлар

02:26"Адолат қарор топди". Марокаш афсонаси Африка Кубогидаги можаро ҳақида  1 02:04"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди  2 01:40БАА чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  0 01:30ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 7:2  2 01:07Акмал Рустамов: "Бизга фақат битта гол етишмади"  1 01:00"Ливерпуль" қасос оладими, Лондонда мўъжиза рўй берадими?   26 00:40ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!  437 00:20"Истанбул Башакшехир" дуранг қайд этди  15 00:07Миржалол Қосимов: "Телефондаги ўйинлар ёшларнинг миясини бузяпти"  2 00:03Илёс Зейтуллаев: "Мени худо шундай яратган экан. Сочларим тўкилиб, соқол ўсиб чиқди. Менга Спалетти ёқади, лекин мен ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  2 23:40Андрей Шипилов: "Йигитларга шундай чиройли майдондан ғалабасиз чиқиб кета олмаймиз дедим"  2 23:31Сергей Токов: "Биринчи тайм учун мухлисларимиз олдида уятдаман. Таркиб йиғилганига икки ой бўлди"  3 23:20Аёллар футболида тарихий рекорд! "Челси" юлдузи 8 миллион долларлик шартнома имзолади  0 23:10Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:1  0 22:35Тимур Кападзе: "Биз яхшироқ ўйнадик ва ғалабага яқин эдик"  20

Акмал Рустамов: "Бизга фақат битта гол етишмади" Янгиликлар

Акмал Рустамов: "Бизга фақат битта гол етишмади"

Суперлига 4-турдан ўрин олган "Қизилқум" - ОКМК (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида навоийликлар бош мураббийи Акмал Рустамов иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Аввало барчани яқинлашиб келаётган муборак Рамазон Ҳайити билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, яхши ҳозирлик кўргандик. Рақибни ҳам ўрганиб чиққандик. Олмалиқ жамоаси уч ўйинда бир очко тўплаб, улар ҳам ғалаба учун келишини билардик. Чунки қуйи ўринларда юриш ҳеч кимга ёқмайди. Стадионга келган мухлисларга ва майдонга тушган футболчиларга раҳмат деб қоламан, бугун қўлдан келганча кучимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Афсуски, бизнинг кунимиз эмас экан.

- Бугун ҳимоя чизиғи кўп хатоларга йўл қўйгандек кўринди.

- Ҳар доим 11 нафар футболчи майдонга чиқади ва ҳамма хато қилиши мумкин. Футбол хатосиз бўлмайди. Бугун бир вазиятда ҳушёрликни йўқотганимиз қимматга тушди. Ўзимизнинг вазиятлардан эса фойдалана олмадик. Лекин ҳаракат охиригача бўлди деб ўйлайман. Иккита баҳсни ютиб олганимиздан сўнг йигитларда ишонч ортганди. Ўйинни ёмон ўтказмадик, фақат гол ура олмадик.

- ОКМК биз учун доим ноқулай рақибдек кўринарди.

- Биз учун рақиб жамоа ноқулай рақибдек кўринмади. Деярли тенг кураш кечди, фақат улар гол уриб ютиб кетди. Айтиб ўтганимдек, бугун боримизни бериб ўйнадик. Агар учрашув 2:1 билан фойдамизга якун топганида бу савол бўлмасди. Энди "Нефтчи" билан баҳсга тайёргарлик кўрамиз.

- Жамоангиз 5-3-2 схемасида ўйинни бошлади ва кейинчалик бу схема ўзгарди.

- Тўғри, рақибдан келиб чиқиб беш нафар ҳимоячи билан бошладик, бироқ танаффусдан сўнг ҳужумга эътибор бериб учта ҳимоячи билан ўйнадик. Бизга фақат битта гол етишмади.

- Эсда қоларли вазиятлар ҳам бўлди. Масалан, "Қизилқум"нинг голи инобатга олинмади, Шоҳруз Норхоновга нисбатан қоида бузилиши эътиборсиз қолдирилди. Шулар ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳозир бу ҳақда гапирадиган бўлсам, яна ўзимга муаммо орттириб олишим мумкин. Яхшиси жим тура қолай. Вазиятни таҳлил қиладиган ҳакамлар маркази бор ва уларга қўйиб берганимиз маъқул. Мен ҳакамлар борасида гапиришни хоҳламайман. Суперкубокдан кейин қанча гап бўлаётганини кўряпмиз. Ҳозир пенальти бор эди ёки тоза голимиз ҳисобланмади десам нотўғри гапириб қўйган бўламан. Хуллас, бу борада фикр билдириш ниятим йўқ. Эртага тур тугасин, нима бўлганини билиб оламиз. Қаерда тўғри, қаерда нотўғри бўлганини билиш биз учун ҳам қизиқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
19 мар 01:32:29
Toir Muratovich
Bollarda ayb yo'q
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика