UZ

Сўнгги янгиликлар

21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  1 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  5 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  0 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  9 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  3 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  16 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0

Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди Янгиликлар

Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди

Хитой футбол чемпионатида янги мавсум бошланишидан тахминан бир ярим ой олдин катта жазолар эълон қилинганди.

Жами 13 та клуб турли қонунбузарликлар сабабли очколардан маҳрум этилган. Улардан 9 таси олий лигада, яна 4 таси биринчи лигада иштирок этади. Унга кўра, кўплаб жамоалар янги мавсумни манфий очколар билан бошлади.

Бу қарорлар шартнома ўйинлари, қимор ўйинлари ва коррупцияга қарши олиб борилган текширувлар натижасида қабул қилинган. Хитой футбол ассоциацияси маълумотига кўра, жазолар “ноқонуний келишувларнинг ҳажми, характери, оғирлиги ва жамиятга таъсири”ни ҳисобга олган ҳолда белгиланган.

Жазолар фақат очколарни олиб ташлаш билан чекланмаган. Клубларга катта миқдорда жарималар ҳам солинган. Жарималар 200 мингдан 1 миллион юангача бўлиб, бу тахминан 120 минг евро атрофида дегани.

Текширувлар давомида футбол тизимидаги коррупция билан боғлиқ кўплаб шахслар ҳам жазоланди. Жами 73 нафар инсон футбол фаолиятидан умрбод четлатилди. Улар орасида Хитой футбол ассоциациясининг собиқ президенти Чэнь Сюйюань ҳам бор. У 2024 йилда пора олиш айби билан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Шунингдек, Хитой миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Ли Те ҳам футболдан умрбод четлатилган.

Хитой футболида коррупция билан боғлиқ муаммолар аввал ҳам кузатилган. 2010-йиллар ўртасида ҳам кенг кўламли текширувлар ўтказилиб, ўнлаб футболчилар, ҳакамлар ва расмийлар жазоланган эди. Айрим клублар катта жарималарга тортилган, кўплаб шахслар эса умрбод дисквалификация қилинган.

Айрим таҳлилчилар бу муаммоларни маҳаллий футболчиларнинг паст маошлари ва маошларнинг кечикиб тўланиши билан боғлайди. Илгариги йилларда айрим футболчилар ойига жуда кам маош олгани ва муҳим ўйинлар олдидан катта пул таклифлари тушгани ҳақида маълумотлар ҳам бўлган.

Ҳозирги қарорлар Хитой футболини тозалаш ва мусобақаларнинг адолатли ўтиши учун қабул қилингани айтилмоқда. Янги мавсум бошланишидан олдин жамоалар турнир жадвалида манфий очколар билан старт олди ва бу чемпионатдаги рақобатга ҳам жиддий таъсир қилиши кутилмоқда.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
09 мар 07:55:47
Kokito Kakalu
Бир пайтлар Бабаянниям бир умр футболдан четлатишган эди. Орадан бир умр ўтиб яна катта, футболга қайтди
   
09 мар 06:33:37
Каримжон Матхолиқов
Бор Афғонистонда букмекирлик йўқ
   
09 мар 05:59:41
Туйгун
Бир пайтлар Бабаян Хитойга кетганди каради у ерда кингир ишлар учун жазо жуда каттик кейин куенни расмини чизиб кочганди.
   
09 мар 05:13:23
barselona7
Туркия ва Хитой жазоляпти ҳозирча. Анча олдин Италияда шунақа ишлар бўлганди. Бизда ҳам текшириш ўтқазилса бундан кам бўлмаса керак. Умуман дунёда бирор чемпионат бормикан келишилган ўйинлар букмекерлик конторалари аралашмаган. Қонунлар анча қаттақ Хитойда шунчалик экан бошқа чемпионатларда тасаввур қилаверинг.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика