Аёллар футболида тарихий рекорд! "Челси" юлдузи 8 миллион долларлик шартнома имзолади
18 мар 23:20
Янгиликлар
Аёллар футболида тарихий рекорд! "Челси" юлдузи 8 миллион долларлик шартнома имзолади
Лондоннинг "Челси" клуби ва АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Катарина Макариу "Сан-Диего Уэйв" жамоаси сафига бориб қўшилди ва аёллар футболи тарихидаги энг йирик шартномага имзо чекди.
ESPN нашрининг хабар беришича, маҳоратли ҳужумчининг янги клуби билан тузган шартномаси 2030 йилнинг охирига қадар мўлжалланган. Макариу ушбу давр мобайнида қарийб 8 миллион доллар ишлаб топади ва бу кўрсаткич бўйича у аёллар футболи тарихида мутлақ рекордчига айланди. Қайд этилишича, футболчининг трансфер суммаси 300 минг долларни ташкил этган.
Бунгача ким энг бой эди?
Маълумот ўрнида, шу вақтга қадар дунёнинг энг кўп маош олувчи аёл футболчиси машҳур баскетболчи Деннис Родманнинг қизи — Тринити Родман ҳисобланарди. АҚШ терма жамоасининг яна бир аъзоси "Вашингтон" клуби билан шартномасини узайтирганидан сўнг, бонусларни қўшиб ҳисоблаганда йилига 2 миллион доллар даромад олаётган эди. Эндиликда Макариу бу рекордни янгилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Фикрлар