ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 6:2 (матнли трансляция)
18 мар 23:55
Янгиликлар
ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 6:2 (матнли трансляция)
ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 6:2 (Биринчи ўйин 1:1)
Голлар: 6 - Рафинья, 15, 28 - Энтони Эланга, 18 - Марк Берналь, 45+7 - Ламин Ямаль, 52 - Фермин Лопес, 56, 61 - Роберт Левандовски
"Барселона": 13. Жоан Гарсия, 2. Жоау Канселу, 5. Пау Кубарси, 18. Жерард Мартин, 24. Эрик Гарсия (4. Рональд Араухо, 21'), 22. Марк Берналь, 8. Педри, 10. Ламин Ямаль, 16. Фермин Лопес, 11. Рафинья, 9. Роберт Левандовски
Захира: 25. Войцех Щенсни, 31. Диего Кочен, 42. Хави Эспарт, 36. Альваро Кортес, 6. Гави, 7. Ферран Торрес, 14. Маркус Рашфорд, 17. Марк Касадо, 20. Дани Ольмо, 28. Руни Баржи, 43. Томми Маркес
"Ньюкасл": 32. Аарон Рамсдейл, 2. Киран Триппьер (21. Тино Ливраменто, 46'), 12. Малик Тшау, 33. Дэн Бёрн, 3. Льюис Холл, 7. Жоэлинтон (4. Свен Ботман, 64'), 8. Сандро Тонали (28. Жо Уиллок, 56'), 41. Жейкоб Рэмси, 11. Харви Барнс, 10. Энтони Гордон, 20. Энтони Эланга (23. Жейкоб Мёрфи, 64')
Захира: 1. Ник Поуп, 26. Жон Радди, 58. Эйдан Харрис, 37. Алекс Мёрфи, 9. Йоан Висса, 18. Уильям Осула, 27. Ник Вольтемаде, 62. Шон Нив
Огоҳлантиришлар: 17 - Жоэлинтон, 44 - Пау Кубарси, 45+5 - Киран Триппьер, 60 - Жо Уиллок
64. Иккинчи бўлимдан англияликлар сафида ҳеч нима ўхшамаяпти. Шунчаки, ҳеч нарса.
63. "Ньюкасл" захирадан футболчиларни ташламоқчи ўйинга. Бу АПЛга асосий футболчиларини асраб қолиш учун бўлса керак)

61. ГОЛ! Левандовскидан дубль! Ямаль ажойиб пас билан тўпни Левага узатди, у хотиржам тарзд дарвозани ишғол қилди!
58. Биласизми, "Ньюкасл" иккинчи бўлимга тушмагандек гўё. Ўтган 13 дақиқада ҳеч нарса қила олишмади.
56. ГОЛ! "Барса" чорак финалга чиқди! Бурчакдан узатилан тўпни Лева боши билан дарвозага киритди!
54. Тонали жарвоҳат олган бўлиши мумкин, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
53. Энди қийин "Ньюкасл"га икки тўп фарқини бартараф қилиш.

52. ГОЛ! Фермин Лопес ҳисобни иккитага оширди! Рафинья Лопесни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди, Фермин дарвозани ишғол қилди.
50. Рафиньянинг яқин масофадан берган зарбаси кучсиз чиқди.
48. Бўлимни "Барса" фаоллик билан бошлади.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
Ўйиннинг дастлабки бўлимидан кейинги статистика:
Тўп назорати - 56% - 44%
Дарвоза томон зарбалар - 9 - 4
Аниқ зарбалар - 5 - 3
Бурчак зарбалари - 5 - 1
Узатмалар аниқлиги - 81% - 71%
Сейвлар - 1 - 2
45+8. Голларга бой бўлган биринчи бўлим якунланди.

45+7. ГОЛ! Ямаль пенальтидан гол урди!
45+5. Пенальти белгиланди ва сариқ карточка Триппьерга.
45+4. Бош ҳакам ўзи бориб кўрадиган бўлди ВАРни.
45+3. Рафинья жарима майдончасида йиқитилди, бош ҳакам пенальти белгиламади. Ҳолат ВАРда кўрилмоқда.
45+1. Ямаль ҳужумни бошлади, Рафинья дарвозага зарба берди, қайтган тўпни Ламин бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади!
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
43. "Ньюкасл" қарши ҳужумга қочиб кетди, Холл жарима майдончасига кириб тўпни узатди, бироқ тўп Гарсияга келиб тушди.
43. Яна бир зарба Левандовскидан, тўпни Рамсдейл ушлаб олди.
40. Қандай қилиб? Қандай? Лева? Рафинья ва Лева "иккига бир" чиқиб кетди, бразилиялик форвард польшалик ҳужумчига тўпни узатди, Роберт бемалол ўзига тўғрилаб туриб зарба берди, ҳимоячи ва дарвозабон эса тўпни қайтарди...
34. "Ньюкасл" зўр комбинациялар уюштирмоқда. Аммо қанақадир бир паллада "Барса" футболчилари қайтариб қолишяпти.
32. Гордон бирга-бир вазиятда гол ура олмади. Бироқ ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат борлиги маълум бўлди.
30. Учинчи марта барчаси қайтадан бошланади бу қарама-қаршиликда.
29. Яна хавфли ҳужум меҳмонлардан! Гордон ўзига узатилган тўпни дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ бўлди.

28. ГОЛ! Элангадан дубль! Ямаль тўпни олдириб қўйди, Барнс Араухонинг оёқлари орасидан ўтказиб, тўпни марказга узатди, Энтони эса бўш қолган дарвозани ишғол қилд!
23. Рафиньянинг бурчакдан узатган тўпини Араухо боши билан дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ.
21. Ие, Араухо майдонга тушмоқчи. Эрик Гарсия катта эҳтимол билан негадир майдонни тарк этмоқда.
20. Хўўўш, янада қизияпти ўйин. Тезкор гол ва тезкор жавоблар.

18. ГОЛ! Берналь ҳисобни яна оширди! Рафинья жарима зарбасидан тўпни Мартинга узатди, у боши билан тўпни Маркка ташлади ва Берналь боши билан гол урди!
17. Каталонияликлар яна олдинга ўтмоқда. Ҳаммаси қайтадан бошланади яна.

15. ГОЛ! Эланга ҳисобни тенглаштирди! Холл чапдан олдинга ўтиб, тўпни Энтонига узатди, унинг зарбаси эса аниқ бўлди!
14. "Барса" гол ургач иккала томондан ҳам айтарли хавфли ҳужум кўрмадик.
8. Яна олдинга ўтмоқда "Барса", бу сафар Ферминнинг ўзи дарвозабонга қарши чиқиб борди, Рамсдейл яхши ҳаракат қилди.
7. "Ньюкасл" тезкор гол ўтказиб юборди, буёғига қандай йўл тутиши қизиқ.

6. ГОЛ! Рафинья ҳисобни очди! Ямаль марказдан олдинга юриш қилиб тўпни аввал Рафиньяга, у эса Ферминга узатди, у яна қайта Рафиньяга, бразилиялик футболчининг зарбаси аниқ бўлди.
5. Энди секин-аста "Барса" олдинга ўтмоқда, Рафинья юриш қилиб, марказга тўпни узатди, бироқ эгасигача етиб бормади.
3. Биринчи зарба Бёрндан, Гарсия тўпни ушлаб олди.
2. Илк дақиқалардан англияликлар фаол бошлади. Ҳужумлар бўлмоқда, бироқ хавфли тус олмаяпти.
1. Ўйин бошланди!
- Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Фикрлар