"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
18 мар 12:19
Янгиликлар
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Жорий йилги Ўзбекистон Суперкубогида "Нефтчи" — "Пахтакор" жамоалари ўзаро тўқнаш келди (1:0).
Мазкур ўйиндаги ҳакамлик эса ҳали ҳамон омманинг диққат марказида бўлиб турибди. Баҳснинг 51-дақиқасида "Пахтакор" футболчисининг зарбасидан сўнг тўп жарима майдончаси ичида "Нефтчи" ўйинчисининг қўлига тегди. ЎзФҲМ бу вазиятда қўл табиий ҳолатда, пенальти беришга асос йўқ деб топган.
"Пахтакор" ушбу вазиятни таҳлил қилиш учун ОФКнинг ҳакамлар қўмитасига бош ҳакам Темур Тўхтасинов ва ВАР ҳаками Абдурашид Худойберганов устидан ариза киритмоқчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Фикрлар
Пахтокор энди юуткизгандан аламзодалик килиб шантаж килишга утадими. Уят Пахтакор.