

Мазкур асабий кечган баҳсда томонлар жанговар дурангга имзо чекишди.
Қайд этиш жоиз, "Банияс" шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров ушбу баҳсни асосий таркибда бошлади. Меҳмонлар 21-дақиқадаёқ ҳисобни очиб, ўйин охиригача устунликни сақлаб қолишган эди. Бироқ, ҳакам томонидан қўшиб берилган 4-дақиқада мезбонлар мувозанатни тиклаб, аламли тарзда ғалабани тортиб олишди.
"Ажман" 1:1 "Банияс"
Голлар: Ж. Флеммингс 90+4' (Юри Матиас) — Ю. Ниакате 21'.
"Банияс"нинг асосий таркиби: Ф. Муҳаммад (д), 2. М. Камара, 7. Ф. Авана (с), 12. Ю. Ниакате, 18. С. Ал Нуби, 19. М. Даббур, 21. М. Хант, 25. Н. Джекович, 63. О. Шукуров, 70. Н. Шадли, 77. Ж. Сэвиор.



