UZ

Сўнгги янгиликлар

01:07Акмал Рустамов: "Бизга фақат битта гол етишмади"  0 01:00"Ливерпуль" қасос оладими, Лондонда мўъжиза рўй берадими?   7 00:40ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!  409 00:20"Истанбул Башакшехир" дуранг қайд этди  15 00:07Миржалол Қосимов: "Телефондаги ўйинлар ёшларнинг миясини бузяпти"  1 00:03Илёс Зейтуллаев: "Мени худо шундай яратган экан. Сочларим тўкилиб, соқол ўсиб чиқди. Менга Спалетти ёқади, лекин мен ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  0 23:40Андрей Шипилов: "Йигитларга шундай чиройли майдондан ғалабасиз чиқиб кета олмаймиз дедим"  2 23:31Сергей Токов: "Биринчи тайм учун мухлисларимиз олдида уятдаман. Таркиб йиғилганига икки ой бўлди"  3 23:20Аёллар футболида тарихий рекорд! "Челси" юлдузи 8 миллион долларлик шартнома имзолади  0 23:10Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:1  0 22:35Тимур Кападзе: "Биз яхшироқ ўйнадик ва ғалабага яқин эдик"  20 21:55Суперлига. ОКМК меҳмонда "Қизилқум"ни мағлуб этиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  9 21:49Ямаль ва Левандовски асосий таркибда! "Барселона" — "Ньюкасл" баҳси учун таркиблар маълум бўлди  21 21:15Суперлига. "Бунёдкор" сафарда "Хоразм"дан устун келди, "қалдирғочлар" ўйинни 10 киши бўлиб тугатишди  10 21:11Суперлига. Драматик оқшомда "Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  65

Андрей Шипилов: "Йигитларга шундай чиройли майдондан ғалабасиз чиқиб кета олмаймиз дедим" Янгиликлар

Андрей Шипилов: "Йигитларга шундай чиройли майдондан ғалабасиз чиқиб кета олмаймиз дедим"

Суперлига 4-турдан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида қўқонликлар бош мураббийи Андрей Шипилов иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугун янги мавсум ҳисобидан тўртинчи ўйинни ўтказдик. Аввалги баҳслар каби бугун ҳам қийин бўлди. "Навбаҳор" жиддий қаршилик кўрсатди, бизга осон бўлмади. Рақиб кўп жойларда устунлик қилди ва майдонда етакчиликни қўлга олди. Аммо биз ҳам орқада ўтириб олмадик, олдинга бориш учун куч ва ақл топа олмадик.

Ҳисоб 1:1 пайтида ўйин янаям шиддатли кечди, дарвозамиз олдида кўп вазиятлар юзга келди, шунинг учун бугун омад кулиб боқди десам адашмаган бўламан. Хайрият иккинчи голни ўтказмадик. Ғалаба тўпини киритганимиз эса ҳаққоний бўлди. Чунки биз ҳам ҳаракатда эдик. Футболчиларга кеча айтгандим, бугун ҳам айтдим: биз фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Йигитларга шундай чиройли майдондан ғалабасиз чиқиб кета олмаймиз дедим.

Барчани - клубимиз раҳбарияти ва мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Биргаликда ишлаётганимизга энди тўрт ой бўлди. Ҳаммасига кўникиб боряпмиз. Футболчилар кўрсатмаларни бехато бажаришга ҳаракат қилмоқда. Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз. Энди чемпионатда бироз танаффус бўлади, бу танаффус бизга керакми-йўқми, билмайман. Иккита яхши ўйин ўтказдик ва яна иккитаси ҳам ёмон кечмади.

- Аввало биринчи ғалаба билан табриклайман. Ҳисоб 1:1 пайти захирадан бир нечта футболчини майдонга туширдингиз. Бу ҳисобни сақлаб қолиш учунмиди ёки ғалаба учунмиди?

- Тўғри савол бердингиз. Захирадан тушганлар ғалаба учун ҳаракат қилди. Бу ғалаба ҳамманики, футболчилардан тортиб мураббийлар штабигача. Биз урган ҳар иккала гол ўйланган ҳужум натижаси деб биламан. Айниқса иккинчи гол ҳаммага ёқди деб ўйлайман. Тахминимча, бу гол турнинг энг чиройли голи номинациясида бўлади.

- Биринчи таймда "Навбаҳор" устунлик қилди, лекин иккинчи бўлимда устунлик "Қўқон-1912" томонга ўтди. Танаффусда футболчиларга нима дедингиз?

- Биринчи таймда тезлик бўйича ютқаздик, браклар кўп бўлди, айниқса учинчи ҳудудга ўтишда. Браклар кўп бўлиб, паслар етиб бормаса, футболчиларда чарчоқ кузатилади. Бироз орқага қайтдик, лекин ҳимояда ётиб олмадик, иккинчи ҳудудда ҳимояландик.

Рақиб ўйинини таҳлил қилганимизда, улар иккинчи бўлимда анча энергия йўқотишини сезгандик. Шу боис иккинчи таймда ҳимояга ўтиб олишимиз хато бўларди. Шу боис уларни қамай бошладик, улар ҳам одам ва толиқади. Иккала жамоада ўзгариш рўй берди. Кучимиз иккита таймга етишини билардик ва охиригача курашдик. Бироз асабий бўлдик, якунда мақсадга эришдик. Ҳеч ким ерга йиқилмади, ҳамма охиригача курашди. Биз ҳар бир ўйиндан кейин футболчиларни таҳлил қилиб чиқамиз. Иккала жамоа ҳам ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатишга ҳаракат қилди.

- Тома Табатадзе дастлабки иккита баҳсни яхши ўтказганди. Лекин бугун қайдномада кўринмади. Унинг жароҳати борми?

- Унда бироз жароҳат борлиги маълум бўлди. Тома икки кундан бери мустақил шуғулланяпти, ҳали умумий гуруҳга қўшилгани йўқ. Тез орада сафга қайтади деб умид қиламиз. "Пахтакор" билан баҳсда у оёғини қайириб олди. Икки ҳафтадан сўнг Жиззахда ўйинимиз бор, шунгача тайёр бўлади деб умид қиламиз.

- Яқинда бошланадиган ФИФА кунларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам ўйнайди. Қўқон жамоасидан Жавоҳир Ҳусанов таклиф олганини эшитдик.

- Биласизми, мен ҳали кимлар чақирилгани бўйича рўйхатни кўрмадим, лекин ўз фикримни айтадиган бўлсам, Жавоҳир Ҳусанов барча жиҳатлар бўйича терма жамоага тўғри келади. Терма жамоа мураббийлар штаби ва селекция хизмати Жавоҳирни кузатишяпти деб ўйлайман. Ҳусанов ҳали ерда ва осмонга чиқиб кетгани йўқ, у одобли ўйинчи, хулқи ҳам жойида. Ўйин пайти майдонни яхши кўради, мияси ишлайди. Бизда яна битта ўйинчи бор, лекин унинг фамилиясини айтмай тураман. Қишда жамоага келганимда шундай дегандим: агар юқори ўринларда юрсак, албатта терма жамоага футболчилар таклиф этилади. Биздан ҳам миллий жамоага футболчи чақирилиши Қўқон футболи учун бонус деб биламан.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
18 мар 23:58:15
Адхамжон Низамов
Кукон уйиниларига беш,майдон холатига олти.Галаба муборак,бардавом булсин.
   
18 мар 23:46:55
Azizbek Rustamovich
Shipilov Paxtakor shpioni. Paxtakorni alamini oldi Navbaxordan. Tvar shpion, shu gapingni nega Paxtakor bilan o‘yinda aytmading. Afsus, bu mavsum Qo‘qon Metallurg rolida. Paxtakorga olti ochko beradi. Chunki ko‘t murabbiy bor
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика