Обамеянг тунги клубга боргани учун майдонга туширилмайди
17 ноя 2017 00:21
Янгиликлар
Обамеянг тунги клубга боргани учун майдонга туширилмайди
“Боруссия” Дортмунд ҳужумчиси Пьер Эмерик Обамеянг Германия чемпионатининг 12-турини ўтказиб юборади.
28 ёшли габонлик футболчи тартиб-қоидани бузгани учун жамоасининг навбатдаги ўйинида иштирок этолмайди.
Bild хабарига кўра, чемпионатдаги қисқа танаффус боис Обамеянг Барселонага сафар қилди. Инстаграмда футболчи ва унинг ака ВиллинингБарселонадаги тунги клублардан бирида ҳордиқ чиқараётгани акс этган фото тарқалди. Суратларда ака-укаларнинг столида шампан виноси ҳам акс этган.
Илгарироқ Обамеянгни Барселонага боришидан мақсад собиқ жамоадоши Усмон Дембеле билан учрашуви ҳақида хабарлар тарқалганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар