

40 ёшли кипер Мюнхен клубида яна бир мавсум қолишни истамоқда ва клуб унга 2027 йил ёзигача мўлжалланган шартнома таклиф қилган.
Флориан Плеттенбергнинг ёзишича, футболчининг агенти Томас Крот клуб вакиллари билан учрашган. Томонлар Нойернинг маоши ва янги шартноманинг бошқа бандлари бўйича илк музокараларни олиб боришган.
Келаси мавсумда Йонас Урбиг жамоанинг асосий посбони бўлиши кутилмоқда.
Нойер 2011 йилдан буён "Бавария" таркибида ўйнамоқда. Ушбу мавсумда у жамоа таркибида барча турнирларда 35 ўйинда қатнашиб, 38 гол ўтказиб юборди.



