UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  4 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  0 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  18 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  10 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  12 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  15 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  14 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  1 18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  30 17:30"Винисиус ҳакамнинг ишини ўта мураккаблаштириб юборди" — Марк Клаттенбург бразилиялик юлдузни танқид қилди  15

Нодирбек Абдураззоқов: "ОКМКни мавсум бошида ҳеч ким эсламайди, бу ҳолат менга ёқмайди" Янгиликлар

Нодирбек Абдураззоқов: "ОКМКни мавсум бошида ҳеч ким эсламайди, бу ҳолат менга ёқмайди"

Суперлига турнир жадвалида юз фоизлик натижа қайд этиб турган ягона жамоа ОКМК бўлиб турибди.

Олмалиқликлар "Бухоро", "Пахтакор", "Қизилқум"дан 3 очко тортиб олишнинг уддасидан чиқди. Бу ўйинларда жамоа ярим ҳимоячиси Нодирбек Абдураззоқов ўзидан ижобий таассурот қолдирмоқда. Футболчи 3 та ўйинда 2 та гол ва 1 та ассист муаллифига айланди. ОКМК 4-турда Вадим Абрамов бошчилигидаги "Динамо"ни қабул қилади. 

- Суперлига ОКМК учун жуда яхши кўрсаткичлар билан бошланди. Дастлабки турлар қандай таассурот қолдирди?

- Таассуротлар ажойиб. Йил охиригача шундай бўлиши учун максимал ҳаракат қиламиз. 

- Жамоанинг муҳим фигурасига айлангансиз. Бу оптимал ҳолатга қандай келдингиз?

- Ўйлашимча, кўпроқ ўйин амалиёти ва мураббий томонидан берилган ишонч самараси. Терма жамоадаги ўйинларим ҳам руҳий томондан яхшироқ бўлиши учун ёрдам берди. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасман ва олдинга интилишда давом этаман. 

- Чемпионлик учун фаворит сифатида "Нефтчи", "Насаф", "Пахтакор" жамоалари кўрилмоқда. Бу жамоалар очко йўқотишга улгурди. ОКМК бу йил қандай совға кўрсатиши мумкин?

- Ҳар йили шундай. ОКМКни йил бошида эслашмайди ҳам. Тўғрисини айтсам бу ҳолат менга ёқмайди. Жўжани кузда санаймиз. 

- Голни турлича нишонлайсиз. Бунда қандайдир режа бўладими ёки кимгадир бағишлайсизми?

- Тўғри ҳар хил нишонлайман. Лекин гол урганимдан сўнг албатта сажда қиламан. Асосий гол нишонлашим сажда ҳисобланади. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика