"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Хендерсон "Челси"га ўтмоқда — Фабрицио Романо

Aslanov Jasurbek
29 июл 2026, 18:38
"Брентфорд"нинг 36 ёшли ярим ҳимоячиси Жордан Хендерсон "Челси"га ўтмоқда.

Битим тўлиқ келишиб олинган — бу текин трансфер. Ҳавбекнинг "Челси" билан тузган шартномаси икки йилга мўлжалланган. Бу ҳақда нуфузли журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Хендерсон ўтган мавсумда "Брентфорд" сафида 34 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига битта гол ва учта голли узатма ёздириб қўйди.

Жордан Хендерсон "Сандерленд" тарбияланувчиси ҳисобланади. Катталар миқёсида ярим ҳимоячи 2011 йилдан 2023 йилгача "Ливерпуль" сафида тўп суриб, жамоа таркибида бир қатор совринларни қўлга киритган. Шунингдек, ярим ҳимоячининг фаолиятида "Ковентри Сити", "Ал-Иттифоқ" ва "Аякс" клублари ҳам бор.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Fabrizio Romano