UZ

Сўнгги янгиликлар

00:14Эроннинг асосий таркиб футболчиси БААга қарши ўйнамайди. У Ўзбекистонга қарши баҳсгача майдонга қайтмоқчи  0 23:20Месси Бразилия ва Уругвайга қарши баҳсларда майдонга тушмайди  5 22:47"Қуршовда қолган Кападзе". Ўзбекистон терма жамоаси машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 22:42Қирғиз Республикаси футболчиси: "Мураббийлар Ўзбекистоннинг кучли ва заиф томонларини ўрганиб чиқди"  2 22:11Тимур Кападзе: "Эронни яхши ўрганиб чиқамиз ва керакли маълумотларни тўплаймиз"  13 21:43Отабек Шукуров: "Ҳар бир очко бизни мундиалга яқинлаштиради"  2 21:31Ўзбекистон терма жамоаси Хитой ва Тожикистонга қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади  2 21:00"Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтинги  28 20:03​Дембелени Саудия Арабистонида кутишмоқда  4 19:41АПЛ 25 йил ичида илк бор тўп етказиб берувчисини ўзгартирди  3 19:15"Барселона"нинг икки ўйинчиси жароҳат олди  4 18:48Таҳлил. Қосимовнинг "Пахтакор"га қарши ўзига ҳос бўлмаган қуроли иш берди  10 18:38"Вольфсбург" ҳимоячиси "Ливерпул"да Ван Дейкнинг ўрнини эгаллаши мумкин  0 18:11Дориев, Одилов, Бубанья, Зотеев... Суперлига 2-тур рамзий терма жамоаси  3 17:50VIP'даги Ортиқхўжаев, Риаскос билан гап талашаётган Ғиёсов, ботаётган қуёш — "Пахтакор" Олмалиқда мағлубият аламини татиб кўрган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2

Таҳлил. Қосимовнинг "Пахтакор"га қарши ўзига ҳос бўлмаган қуроли иш берди Янгиликлар

Таҳлил. Қосимовнинг "Пахтакор"га қарши ўзига ҳос бўлмаган қуроли иш берди

Суперлига 2-тури доирасида ўтказилган ОКМК - "Пахтакор" учрашуви ҳақида.

Кайфиятсиз "шерлар" 

"Пахтакор" бу учрашувга оғир руҳий кайфиятда етиб келди, хусусан Элит ОЧЛ жавоб учрашувида Ар-Риёдда меҳмон бўлган жамоа ортга 0:4 ҳисобидаги мағлубият билан қайтди. "Ал Ҳилол" Тошкентдаги ўйиндан фарқли равишда юз уйда ўзини сувдаги акула сингари тутди ва рақибига ҳеч қандай имконият қолдиргани йўқ. Биринчи учрашувдаги 1:0 ғалабаси 0:4 фонида заррача фойда келтирмади. "Пахтакор" "Ал Ҳилол" билан 12 март куни ўйнади, ОКМКга қарши учрашув 16 март кунига қўйилганди. Кўриниб турдики футболчилар ҳали ўша мағлубият тафтини унутишмаган, жисмоний томондан тикланиб улгуришмаганди. "Кончилар" 7 март куни "Бухоро"га қарши ўйиндан сўнг бу баҳсга етарлича ҳозирлик кўра олишди. Бундай шароитда ротациялар ёрдамга келади, Моррейра шу куни Риаскосни иккинчи бўлимга олиб қўйди ва Сергеевни асосий таркибда туширди. Лекин олмалиқлик ҳимоячилар рақибнинг индивидуал сифатли ижрочиларини майдонда эрта қарши олишлари, уларга марказдаёқ қаршилик бошлаши натижасида тўп Сергеевгача етиб келмади. "Пахтакор" биринчи бўлимда мезбонлар дарвозаси олдида кескинлик ярата олмади. Иккинчи бўлимда ҳам ОКМК мудофаа чизиғи вакиллари ажойиб ўйин кўрсатди. Танаффусдан фойдаланиб жамоа тикланиб олиши керак бўлади. 

Тактик ўйин ёхуд Қосимовга беш баҳо

Миржалол Қосимов "Бухоро" билан ўйиндан фарқли тактика ва таркибда ўзгаришларга қўл урди. Мураббий "Пахтакор"га қарши 3 марказий ҳимоячи тактикасидан фойдаланди. Марказий ҳимояда Раҳмонов, Тўхтахўжаев жуфтлиги Ўлмасалиев билан триога айланди, нисбатан ҳимояга ихтисослашган ва қора ишни бажарадиган Папава таянч ярим ҳимояда Рустамов билан жой олди. Орқа мустаҳкамланди. Буни рақибдан келиб чиқиб танланган тактика дейиш мутлақо тўғри бўлади. Бу билан "Пахтакор"нинг индивидуал кучли ижрочилари Фламарион, Алижонов, Адҳамзода тўлиқ зарарсизлантирилди. Яъни ОКМК бутун 90 дақиқа ҳимояланмади, балки зичроқ ҳаракат қилди. Бу Миржалол Қосимов жамоасига хос бўлмаган услуб ва тактика, лекин рақибнинг кучли жиҳатларини ёпишга қаратилган қуролдир. Яъни мутахассис жамоасида ҳар доим бу услубдан фойдаланмайди, фақат пайти келганида ўзгартиради. 

"Баҳсни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлашимизни рақиб кутмаган эди, назаримда",- дейди Миржалол Қосимов

Сеҳрли таёқча

Футболда 1:0 ҳисобини тўлиқ ғалаба деб бўлмайди. Исталган айниқса охирги дақиқаларда кичик эътиборсизлик ҳам ҳисобни тенглашишига олиб келади. Қосимов эса 83-дақиқада Ажак Риак ўрнига Али Абдураҳмоновни туширди. У эса худди "Бухоро" билан ўйинда бўлгани каби сўнгги дақиқаларни гол билан безади. Бир пайтлар Миржалол Қосимов "Бунёдкор"ни бошқарган вақтида Алибобо Раҳматуллаевдан ўйиннинг якунида фойдаланарди. Али Абдураҳмонов ҳам борган сари шу вазифани бажарувчи ролига ўтса ажабланмайман. Ёшлардан Нодирбек Абдураззоқов ҳам ўзини кўрсатишни бошлаб юборди. 

Кейинги тур учрашувлари

ОКМК ФИФА кунларига юз фоизлик натижа билан йўл олди. Эндиликда жамоа 28 март куни сафарда "Қизилқум", кейин 5 апрель санасида Олмалиқда Вадим Абрамов бошчилигидаги "Динамо", 9 апрель Ўзбекистон кубогида яна "Пахтакор", 12 апрель куни катта иштиёқ билан Суперлигага қайтган "Хоразм" билан учрашувлар кутиб турибди. Ўта кучли ҳам, ўта кучсиз ҳам эмас.  "Пахтакор"нинг тақвими нисбатан зич. 29 март уйда "Динамо", 2 апрель уйда 1-тур қолдирилган ўйинида "Машъал", 6 апрель Жиззахда "Сўғдиёна", 9 апрель мамлакат кубогида ОКМК билан ўйинлари бор. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
17 мар 20:23:26
Azamat Turgunov
Xayronman nimaga aynan shu oʻyin taxlili?? Jizzaxda olovli oʻyin, Andijon atmasferasi, Xorazmdan sensatsiyala bor lekin iminna shu oʻyin??
   
17 мар 21:08:53
VOAJAB
Бахтиёр Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Чой ичиш ҳам, гапми. Суперлига жамоалари битта топ киритиб олса тамом. Ҳимояга етиб олади!
Ayniqsa Baqoev jamoasi
   
17 мар 20:53:14
Адхамжон Низамов
Канака чарчок. Пахтакорни уйини ковушмади.Бошка чемпионатларда,масалан АПЛ да хар 3 кунда уйин буляптику.
   
17 мар 20:19:58
Xan
қисқа лунда қилиб айтадиган булсак пахтакори уйини умуман ухшамади,шуни хисобига АГМК осонлик билан ютиб кетди,бордию пахтакори кейинги уйинлариям шундай секин ва улик давом этса аутсайдрларам пахтакори осонлик билан ютиб кетишади
   
17 мар 20:18:01
Бахтиёр Ашуров
Xan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
. Шу билан бирга АГМК финал хуштаги чалинмагунича ўйинни тўҳтатмайди!....бошқа жамоалар финал хуштаги чалинмасдан майдонда ёнбошлаб олиб чой ичиб утиришадими? бошқаларам финал хуштаги чалингунча уйнайдию )))
Чой ичиш ҳам, гапми. Суперлига жамоалари битта топ киритиб олса тамом. Ҳимояга етиб олади!
   
17 мар 20:11:03
Xan
Бахтиёр Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Қосимов рақибга қараб тактика танлайди. Баъзан кучлироқ рақибдан кўпроқ тўп ўтказишиб юбориши. Бу шунчаки АГМКни очиқ футбол тарафдорлигидан далолат. Масалан: ўтган мавсум насаф билан 3:4 ўйнаганиям бунга мисол. Шу билан бирга АГМК финал хуштаги чалинмагунича ўйинни тўҳтатмайди!
. Шу билан бирга АГМК финал хуштаги чалинмагунича ўйинни тўҳтатмайди!....бошқа жамоалар финал хуштаги чалинмасдан майдонда ёнбошлаб олиб чой ичиб утиришадими? бошқаларам финал хуштаги чалингунча уйнайдию )))
   
17 мар 19:33:14
Бахтиёр Ашуров
Қосимов рақибга қараб тактика танлайди. Баъзан кучлироқ рақибдан кўпроқ тўп ўтказишиб юбориши. Бу шунчаки АГМКни очиқ футбол тарафдорлигидан далолат. Масалан: ўтган мавсум насаф билан 3:4 ўйнаганиям бунга мисол. Шу билан бирга АГМК финал хуштаги чалинмагунича ўйинни тўҳтатмайди!
   
17 мар 19:15:10
AGMK UZB vs M.YU
OKMK RESPEKT. OLG'A YIGITLAR.
   
17 мар 18:59:12
VOAJAB
OLIB CHOPALANGLAR ENDI TO'RT TOMONGA KATTA ISH BO'PTI.
XORAZMMI SURXONMI DINAMOMI YUTGANIDA PAXTAORRI SUV QUYGANDEK JIMIB KETARDI
-1   
17 мар 20:36:14
Бахтиёр Ашуров
Xan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
қисқа лунда қилиб айтадиган булсак пахтакори уйини умуман ухшамади,шуни хисобига АГМК осонлик билан ютиб кетди,бордию пахтакори кейинги уйинлариям шундай секин ва улик давом этса аутсайдрларам пахтакори осонлик билан ютиб кетишади
Пахтакор чемпион бўлади!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика