

Ўйин Япониянинг Осака шаҳридаги "Нагаи" стадионида бўлиб ўтди. Беллашув Осиё жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ягона гол учрашув бошида урилди. Саккизинчи дақиқада "Сересо" ҳужумчиси Соломон Сакурагава немис жамоаси дарвозасини ишғол қилди.
25 июль куни "Боруссия" ўртоқлик учрашувида Дюссельдорфнинг "Фортуна"сига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди. 18 июль куни дортмундлик клуб янги мавсумга тайёргарлик доирасида Оберхаузеннинг "Рот-Вайсс" клубини мағлуб этганди (3:1).
Ўртоқлик ўйини
“Сересо Осака” - “Боруссия” Д 1:0
Гол: Соломон Сакурагава 8.



