Нодирбек Абдураззоқов: "26талик қайдномадан ўрин олишга максимал ҳаракат қиламан"

Абдулвосит Бектемиров
7 май 2026, 20:57
ОКМК аъзоси Нодирбек Абдураззоқов МТЖ машғулотларидан олдин ОАВ вакиллари билан суҳбатлашди.

"Терма жамоага чақирув олганимдан хурсандман. Кайфият ҳар доимгидек ажойиб. Каннаварода олдин ҳам йиғин ўтказдим. Футболга бошқача назар билан қарайдиган мураббий. Бош мураббийимиздан керакли нарсаларни ўрганиб боряпмиз. Миллий терма жамоада рақобат ҳеч қачон "слабый" бўлмаган. Ҳар доим рақобат кучли бўлган. 26талик қайдномадан ўрин олишга максимал ҳаракат қиламан. Ким мундиалга боришидан қатъи назар, жонини бериб ўйнайди", - дея фикр билдирди Нодирбек Абдураззоқов.

нодирбек абдураззақов.jpg


Абдулвосит БектемировМуаллиф
Манба: