

Championat.asia сайти турнинг энг яхшиларини аниқлади.
Тур мураббийи — Жамолиддин Раҳматуллаев (“Республика ФА”)
Жамолиддин Раҳматуллаев жамоаси меҳмонда “Каттақўрғон”ни таслим қилди ва муҳим 3 очкога эга чиқиб, Пролига жадвалида хавфли ҳудуддан узоқлашди.

Тур футболчиси — Иброҳим Акбаров (“Республика ФА”)
Иброҳим Акбаров муҳим ғалаба қайд этилган баҳсда жамоасининг муваффақиятига катта ҳисса қўшди. Акбаровнинг дубли эвазига “Республика ФА” ўз ҳисобига 3 очко ёздириб қўйди.

Тур дарвозабони — Моҳир Комилов (“Металлург”)
“Металлург” посбони Моҳир Комилов “Пахтакор ФЖ”га қарши учрашувда дарвозасини “қуруқ” сақлади. У ўйин давомида иккита сейв ижро этишга эришди. “Дарвозабон - ярим жамоа” ибораси шу баҳсда исботланди.

Тур голи — Сирожиддин Қўзиев (“Шўртан”)
Тур голи бу сафар “Шўртан” вакили Сирожиддин Қўзиевга насиб этди. Қўзиев 25-26 метр узоқликдан чап оёқда чиройли гол уришга муваффақ бўлди ва жамоасининг йирик (4:1) ҳисобдаги ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.




