

Навбатдаги турда қуйидаги 3 нафар ўйинчи ўз жамоаларига ёрдам бера олмайди:
Нодирбек Абдураззоқов – "ОКМК"
Иқболжон Маликжонов – "Қўқон-1912"
Маҳмуд Жўрабоев – "Машъал"
Ушбу футболчилар аввалги турларда олган қизил карточкалари ёки сариқ карточкалари сони белгиланган лимитга етгани сабабли 12-тур учрашувларида майдонга тушиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишган. Мураббийлар штаби навбатдаги баҳсларда уларнинг ўрнини бошқа футболчилар билан тўлдиришига тўғри келади.



