

Роберто Мартинес Нидерландия қироллик футбол иттифоқи (KNVB) миллий терма жамоа бош мураббийи лавозимидаги иш ҳақида гаплашган ягона испаниялик эмас, деб ёзади De Telegraaf. Аввалроқ KNVB раҳбарияти Петер Бос, Арне Слот ва бошқа номзодлар билан келиша олмагач, Португалия ва Бельгия миллий жамоаларининг собиқ мураббийи билан боғлангани маълум бўлган эди. Хабар қилинишича, музокаралар шунингдек "Барселона"нинг собиқ мураббийи Хави билан ҳам олиб борилган. Ҳозирча Хави терма жамоанинг янги мураббийи бўладими ёки йўқми, номаълум, бироқ Рональд Куманнинг ўрнини босувчи шахс борасидаги қарор яқин вақт ичида қабул қилиниши таъкидланмоқда. Қайд этилишича, терма жамоадаги лавозимга номзодлар сифатида Эрик тен Хаг, Пеп Гвардиола ва Микаэль Райцигер ҳам тилга олинган.



