UZ

Сўнгги янгиликлар

11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  9 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  4 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  28 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  24

Нидерландия терма жамоаси футзалчиси: "Ўзбекистон ва Нидерландиянинг даражаси деярли тенг" Янгиликлар

Нидерландия терма жамоаси футзалчиси: "Ўзбекистон ва Нидерландиянинг даражаси деярли тенг"

Нидерландия футзал терма жамоаси аъзоси Жордани Мартинус терма жамоа машғулотларидан бирида сайтимизга интервью берди.

- Жаҳон чемпионати бошланишига саноқли кунлар қолди. Тайёргарлик жараёни қандай кечмоқда?

- Биз узоқ масофа босиб бу ерда етиб келдик. Дастлабки рақибимиз билан кучларимиз деярли тенг деб ўйлайман. Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги Осиё чемпионатида жуда яхши иштирок этганди. Биз эса Финляндияни мағлуб этиб, мундиалга йўл олдик. Дастлабки учрашувдан кўп нарсани кутмоқдаман.

- Гуруҳдаги қолган рақиблар ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Менинг фикримча, Парагвай терма жамоаси гуруҳдаги энг кучли жамоа. Ўзбекистон ва Нидерландиянинг даражаси деярли бир хил деб ўйлайман, лекин барчасини ўйин вақтида ҳал бўлади ва ўйиндан олдинги фикрлар шунчаки тахмин холос.

- Нидерландия терма жамоасининг мундиалда ўз олдига қандай мақсадлар қўйган?

- Биринчи навбатда Жаҳон чемпионатига чиқа олганимиз яхши натижа ҳисобланади. Мундиалда гуруҳдан чиқа олсак, ажойиб натижа бўлади.

- Ўзбекистон терма жамоасини ўрганиб чиқдингизми?

- Ҳа, бош мураббийимиз рақиб бизга қарши кучли тайёргарлик кўраётганини айтиб ўтди. Биз ҳам Ўзбекистонни таҳлил қилиб чиқяпмиз.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика