Неймар "Сантос" ўйини куни покер турнирига борди

Aslanov Jasurbek
22 июл 2026, 17:16
Неймар Бразилиядаги покер турнирида иштирок этди.

Неймар "Сантос"нинг ўйинини ўтказиб юборди ва покер турнирида ўйнади. 22 июлга ўтар кечаси "Сантос" Судамерикана кубоги доирасида сафарда Венесуэланинг "УСВ" жамоасини мағлуб этди (4:1). Жаҳон чемпионатидан кейин таътилдан бразилиялик клуб сафига қайтган Неймар мураббийлар штаби қарорига кўра жамоа билан ўйинга бормади, чунки у индивидуал дастур асосида шуғулланмоқда. Goal нашри ESPN Brazil'га таяниб хабар беришича, "Сантос" ўйини куни Неймар Сан-Паулудаги Бразилия покер серияси (BSOP) турнирида иштирок этган. Қайд этилишича, ўтган йили бразилиялик ҳужумчи худди шу турнирда 53 500 реал (9 239 евро) ишлаб топган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal