Ямаль Испаниянинг ЖЧ-2026 дебют учрашувида Кабо-Верде билан дуранг ўйнаганига муносабат билдирди

16 июн 2026, 10:35
Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ламин Ямаль ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида "Фурия Роха"нинг 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Кабо-Вердега қарши ўйиндаги (0:0) дуранг натижасига изоҳ берди.

18 ёшли вингер учрашувнинг 71-дақиқасида майдонга тушган эди.

"Жаҳон чемпионатидаги илк ўйин ва биз бир очкони қўлга киритдик. Бу узоқ давом этадиган мусобақа эканлигини ва мақсадимиз ҳали олдинда эканини биламиз. Меҳнат қилишда давом этамиз. Ҳаммаси биз хоҳлагандек бўлади, бунга шубҳа қилманг.

Жароҳатдан сўнг менга яна майдонга тушиш имкониятини бергани учун Яратганга, шунингдек, ҳар бир қадамимда доим ёнимда бўлиб, мени қўллаб-қувватлаган оиламга миннатдорчилик билдирмоқчиман", — деб ёзди Ямаль.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›