

Бироқ баҳс стартидан олдин ўзбекистонликлар ноодатий хавфсизлик текширувига дуч келишди.
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро вазиятга муносабат билдирди:
"Улар менга бу шунчаки қоида эканлигини айтишди, лекин охир-оқибат хавфсизлик текширувлари фақат биз учун бўлиб чиқди. Ҳа, бу жуда ғалати, лекин бунинг сабабини уларнинг ўзидан сўрашингиз керак", – деди 52 ёшли италиялик мутахассис.
"Нима бўлганини умуман тушунмадим. Бундай ҳолатни биринчи марта бошдан кечиришим. Стадионга етиб келганимда бутун сумкам текширилганини ҳеч қачон кўрмаганман. Нима ҳам дердик, агар бу Америкада нормал ҳолат бўлса, демак, ҳаммаси жойида. Муаммо йўқ", – деди Игорь Сергеев.



